RU

Последние новости

12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  4 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  9 11:58Уго Фернандес — "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  3 10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  7 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  105 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  0 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  3 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  4 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  1 01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  7 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  5

"Насаф": Ёш тарбияланувчиларга дипломлар топширилди Новости

"Насаф": Ёш тарбияланувчиларга дипломлар топширилди

Теги :  Насаф
Куни кеча “Насаф” футбол мактабининг 1999 йилда таваллуд топган ўсмирлардан иборат гуруҳ вакилларига футбол мактабни битирганлиги ҳақидаги диплом ва медаллар топширилди.

Тадбир аваалида “Насаф” ПФК президенти Одил Темиров, Германия футбол федерацияси ва Германия  Олимпия қўмитасининг аёллар футболи бўйича йўриқчиси Моника Штаб сўзги чиқишиб, “Насаф” футбол академиясининг  футболимиз ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида тўхталиб ўтишди.

Шундан сўнг футбол мактабини тугатган 25 нафар битирувчиларга диплом ва медаллар топширилди.

Дарҳақиқиқат, жорий йилда футбол мактабининг 1999 йилда туғилган жамоаси иккинчи лига баҳсларида чемпионлик ва вилоят кубогини қўлга киритиш билан бирга тайёрлов гуруҳлари ўртасида ўтказилган мамлакат биринчилигида кумуш медалларга эга чиқишди. Жамоа дарвозабони Умиджон Эргашев аллақачон “Насаф” жамоаси асосий таркибида машғулотлар олиб бораётган бўлса, Ислом Кенжабоев ўринбосарлар таркибида мунтазам майдонга тушиб келмоқда.
 
Тадбирда “Насаф” ПФК бош менежери Шамил Ярулин, жамоа спорт директори Виталий Ни, бош мураббий Рўзиқул Бердиев, футбол мактаби директори Сергей Кучеренко сўзга чиқишиб, ёш футболчиларнинг кейинги фаолиятига омадлар тилашди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика