RU

Последние новости

17:29Расман: "Севилья" "Интер" ярим ҳимоячиси трансферини эълон қилди  0 17:06"Агар Мудрикни 100 млн еврога сотиб олишган бўлса, Глушенковнинг нархи 200 млн"  0 16:30"Зенит" "Марсель" футболчисига 10 млн евро маош таклиф қилган, лекин...  0 16:07Гюндоган "Барселона"дан кетмайди  4 15:42Киммих бу ёз "Бавария"дан кетмайди  1 15:11"Арсенал" "Евро"да порлаган туркияликни ўз сафида кўрмоқчи  2 14:38"Манчестер Юнайтед" Коул Палмерни сотиб олмоқчи  4 14:12"Челси" "Атлетико"нинг Олимпиададаги ҳужумчисини сотиб олмоқчи  4 13:39"Бавария" 2025 йил ёзида Симонс билан шартнома имзоламоқчи  1 13:14Мбаппе ёки Винисиус — пенальти ва жарима зарбаларини ким тепади?  3 12:48Расман: Ромеу "Жирона"га қайтди  4 12:22Танташев кеча олган жароҳати туфайли Элит ОЧЛ плей-офф учрашувида ишлай олмайди  9 12:15Мареска "Челси" нима учун Галлахерни сотишга мажбурлигини тушунтирди  0 11:55"Футбол олами". Суперлигада иккинчи давра старт олди  1 11:03Футзал. ЖЧ-2000. Ўзбекистоннинг дастлабки уриниши, 29 та гол ўтказган мезбон ҳамда бир ўйинда икки дарвозабонидан айрилиб, учинчи посбон билан Бразилиянинг гегемонлигига чек қўйган чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз  0

“Насаф” янги ўйинчиларини таништирди (ФОТО) Новости

“Насаф” янги ўйинчиларини таништирди (ФОТО)

Теги :  Насаф
Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги соҳиби “Насаф” жамоаси бугун ўз сафига келиб қўшилган янги футболчиларни таништирув маросимини ўтказди.

Тадбирда клуб бош менеджери Ш.Ярулин, жамоа бош мураббийи Р.Бердиев ҳамда жамоанинг янги аъзолари – Сайдулло Раҳматов, Ильдар Маматказин, Санжар Қувватов, Дилшод Раҳматуллаев ва черногориялик чап қанот ҳимоячиси Деян Больевичлар иштирок этишди.

IMG_1747

Маросимни клуб бош менеджери Ш.Ярулин кириш сўзи билан очиб берди: – Ҳаммаларингизни янги футбол мавсумини бошланиши билан самимий табриклайман.Албатта мавсум бошида Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритишимиз ҳаммамизни хурсанд қилди, жамоамиз ҳам янги футбол мавсумини кўтаринки кайфият билан бошлайдиган бўлди. Бугунги тадбиримизда сизларга таништираётган янги ўйинчиларимизни танишга улгурдиларингиз, уларнинг кўпчилигини Суперкубок учрашувида қандай ҳаракат қилганларини гувоҳи бўлдингиз ва ўйлайманки сизларга манзур бўлди. Клубни янги мавсумга тайёргарлиги умумий олганда режамизга асосан бўлди. Клубимиз янги мавсумга шай. Мақсадимиз мухлисларимизни хурсанд қилсак бўлди, – дейди Ш.Ярулин.

IMG_1743

Рўзиқул Бердиев: – Сизлар билан учрашиб турганимиздан хурсандмиз. Янги мавсумни яхши бошлаб олдик, ҳаммаларингизга Суперкубок муборак бўлсин. Янги мавсумга тайёргарлигимиз жараёни билан ОАВ орқали танишиб бордиларингиз, биз тайёргарликни декабр ойидан бошладик, хорижий йиғинда ҳам бўлдик, бир қанча назорат учрашувлари ҳам ўтказдик. Ушбу ўйинлардаги натижалар қониқарли бўлмасада, асосий мақсадимиз футболчиларимизни ўйин амалиётини оширишга қаратилган эди. Жамоамизга янги қабул қилинган ўйинчилар сизларга таниш, уларни қабул қилишимиздан мақсад жамоамизни тарк этган ўйинчиларнинг ўрнини тўлдириш билан бирга жамоа сафини кучайтириш эди. Бунга қайсидир маънода эришдик деб, ўйлайман. Олдимизда жуда қийин мавсум турибди. Навбат ОЧЛ ўйинларига етиб келди, биз жуда оғир гуруҳга тушдик, аммо бу бизни чўчитмайди, клубимиз шаънини ва юртимиз шаънини ҳимоя қилиш учун бор кучимизни кўрсатамиз ҳамда бунга ўйинчиларимизни руҳан тайёрлаймиз.

Савол: Бизга маълумки “Насаф” жамоаси ҳали ўйинчилар қидиришда давом этаяпти, агар ҳақиқатдан шундай бўлса, яна қандай ўйинчилар жамоага келиши мумкин?

Шамил Ярулин: – Тўғри, ОЧЛ ўйинлари бошланаётган бўлсада, ҳали бизда жамоамизга янги ўйинчилар қўшиб олишга рухсат бор. Ўйлайманки, бу имкониятдан фойдаланамиз ва мухлисларимиз истаган, жамоамиз мураббийларига маъқул бўлган ўйинчиларни қўшиб оламиз.

Рўзиқул Бердиев: – Биз кўпгина ўйинчиларни жамоамизга қўшиб олишга ҳаракат қилдик, ОАВлари орқали бу ҳақда билиб олдиларингиз. Шундай ўйинчилардан айримлари билан келишишга эришдик буни кўриб турибсиз, аммо бошқалар билан келишиш имкони бўлмади. Баъзи бир биз таклиф қилган маҳаллий ўйинчиларда жамоамизда тўп суришга ўзидаги ишонч ҳам етишмади. Энди легионер футболчиларга келсак, бизга скаутерлар орқали кўп таклифлар бўлди, уларнинг баъзилари бизга маъқул келмаган бўлса, баъзиларини харид қилишимизга мавжуд имкониятимиз йўл бермади. Битта мисол келтираман. Босниялик ҳужумчи Харба Харис билан музокара олиб бордик, ушбу ўйинчи ҳозир Словакиянинг “Спартак” жамоасида ўйнайди, ушбу ўйинчини таклиф қилганимизда. Унда иккиланиш бўлди, яъни бизда тиббий кўрик талаблари юқори бўлгани учун у ўзи ўйнаётган клуб раҳбариятига “менга Ўзбекистон клубидан яхши таклиф бўлди, агар жамоага қабул қилинмасдан қайтиб келсам, яна шу ерда фаолиятимни давом эттирсам бўладими”, -деган. Клуб раҳбарияти унга “қайтиб келсанг жамоага қабул қилмаймиз”,-деб жавоб берган. Мухлисларимизда “Насаф” клуби селекция ишларини яхши олиб бормади, деган хулоса бўлмаслиги керак, чунки биз бу борада катта иш олиб бордик, ҳозир ҳам бу давом этаяпти, давом этаверади ҳам. Балки мавсум бошида бўлмаса ҳам давра оралиғида ўзгаришлар бўлади. Яна шуни такрор айтмоқчиманки, футбол мактабимизда тарбияланган ёш ўйинчиларимиздан умидимиз катта, улар янги мавсумда ўзларини кўрсатишига ишонаман. Аслида футбол мактабимизнинг асосий мақсади ҳам бизга ўйинчилар етказиб беришдан иборат, бу бизда яхши йўлга қўйилган. Насиб бўлса жамоамиз сафига янги қўшилган ёш футболчиларимизнинг ўйини сизларга манзур бўлади. Кейин яна бир гапни айтиб ўтишни ҳоҳлардим, “Насаф” жамоаси ҳеч қачон ижарага ўйинчи олмайди, “Насаф” рақиб жамоага ўйинчи тайёрлаб берадиган жамоа эмас, биз қайси янги ўйинчини олсак ҳам уни шартнома асосида – жамоамизнинг тўлақонли аъзоси сифатида оламиз.

Шундан сўнг маросимда иштирок этган ОАВ ходимлари ва мухлислар томонидан берилган саволларга клуб раҳбари, бош мураббий ва янги ўйинчилар жавоб бериб ўтишди.

Навбат янги ўйинчиларга футболкаларни тақдим этишга етиб келди. Демак, Сайдулло Раҳматовга 31-рақамдаги футболка, Санжар Қувватовга 35-рақамли футболка, Дилшод Раҳматовга 10-рақамли футболка, Ильдар Маматказинга 5-рақамли футболка ва черногориялик легионер футболчига 19-рақамдаги футболкаларни клуб бош менеджери Шамил Ярулин ва жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевлар тантанали равишда топширишди.

IMG_1759

Дарвозабон Санжар Қувватов 35-рақамда ўйнайди


IMG_1760

Черногориялик ҳимоячи – Деян Больевич 19-рақамда ўйнайди

IMG_1763

Ҳимоячи Ильдар Маматказин 5-рақамда ўйнайди

IMG_1767

Ярим ҳимоячи Сайдулло Раҳматов 31-рақамда ўйнайди

IMG_1768

Марказий ярим ҳимоячи Дилшод Раҳматуллаев 10-рақамда ўйнайди

IMG_1772

Маросимда Деян Больевич қуйидаги фикрларни билдирди: – Мен “Насаф” клуби раҳбарияти ва жамоа мураббийларининг ҳамда мухлисларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. Суперкубок учрашувини стадионда туриб томоша қилдим, уларнинг тезкор ўйини менга маъқул бўлди, ўйлайманки бундай жамоада тўп суриш мен учун ҳам шараф, жамоам ютуқларига ўз ҳиссамни қўшишга ҳаракат қиламан, –дейди Деян Больевич.

Мухлислар ва янги ўйинчилар ҳамда клуб раҳбари, жамоа бош мураббийи ўрталарида савол-жавоблар анча вақт давом этди. Маросим иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга қониқарли жавобларни олишди.

Репортажни Ренат Эрназаров тайёрлади.


Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика