RU

Последние новости

10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  0 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  1 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  11 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  6 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  7 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  9 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  13 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  2 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  7 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  75 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  3 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7

"Насаф" Туркияда йиғин ўтказади Новости

"Насаф" Туркияда йиғин ўтказади

“Насаф” футболчилари кеча Қибрайда “Қўқон-1912” жамоаси билан назорат учрашувида майдонга чиқиб, кичик ҳисобда ғалабага эришишди.
Учрашувда тўлиқ “Насаф” футболчиларининг устунлиги остида ўтди. Учрашувнинг 10-дақиқасида ҳисоб очилди. Шомуродов тезлик билан рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни чап қанотда қулай вазиятда турган шериги Шоҳруҳ Гадоевга узатди. Истеъдодли ярим ҳимоячи бўш қолган дарвозани қийинчиликсиз ишғол этди. Биринчи бўлим ўрталарига келиб қўқонлик футболчилар 11-метрлик жарима тўпидан мувозанатни тиклашди.

Иккинчи бўлимда “Насаф” устози асосан ёш футболчиларни майдонга тушириб, уларнинг имкониятларини яна бир бор синовдан ўтказди. Айниқса, “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчиси 16 ёшли Худойберди Ҳолиқовнинг тезкор ҳаракатлари рақибни йиғилганларда яхши таассурот қолдирди. Айнан у фаоллиги эвазига иккинчи 45 дақиқаликда рақиб дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиқди.

Ушбу учрашувда “Насаф” футболчилари қуйдаги таркибда ҳаракат қилишди: Ўткир Юсупов, Ботир Қораев, Ҳамза Каримов, Мақсуд Каримов, Азиз Ғаниев, Эркин Бойдуллаев, Илҳом Юнусов, Баҳром Абдураҳимов, Шоҳруҳ Гадоев, Илҳом Шомуродов, Олександр Каблаш.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Михаил Наумов, Акрам Баҳриддинов, Дониёр Нарзуллаев,  Шароф Муҳиддинов, Худойберди Ҳолиқов.

Ушбу учрашувдан кейин “Насаф” футболчилари уч кунлик таътилга чиқишди. 22 январ куни футболчиларимиз уч ҳафталик ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетишади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика