"Насаф" - "Сўғдиёна" ўйинида бош ҳакамлик қилган Илгиз Танташев номуайян муддатга четлатилди
10 окт 2022 19:42
Новости
"Насаф" - "Сўғдиёна" ўйинида бош ҳакамлик қилган Илгиз Танташев номуайян муддатга четлатилди
Аввалроқ эксперт-ҳакамлар комиссияси Ўзбекистон Coca Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган "Насаф" - "Сўғдиёна" учрашуви бош ҳаками Илгиз Танташев ҳаракатларига баҳо бериб, чора кўрилиши учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитасига тақдимнома киритгани ҳақида хабар берилганди.
Бугун ЎФА Ҳакамлар қўмитасида жамоатчиликнинг кенг эътирозига сабаб бўлган Ўзбекистон Coca Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган "Насаф" - "Сўғдиёна" ўйинида бош ҳакамлик қилган Илгиз Танташев ҳаракатлари ўрганиб чиқилди.
Катта аҳамиятга эга баҳсда ўйин натижасига таъсир этадиган қўпол хатоларга йўл қўйгани ва жамоатчилик орасида кескин эътирозларга сабабчи бўлган ҳакам Илгиз Танташев Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган ҳар қандай учрашувларини бошқаришдан номуайян муддатга четлатилди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии