RU

Последние новости

01:00Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  0 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  0 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  1 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  1 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  43 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  5 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  4 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  4 20:30БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди  0 20:10Футзал бўйича Осиё кубоги финали. Эрон пенальтилар сериясида Индонезияни мағлуб этиб, 14-бор бош совринни қўлга киритди  15 19:26АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  45 18:50Ўртоқлик ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасини мағлуб этди  3 18:34"Челси" форварди "Вильярреал"га ўтиши мумкин  0

"Насаф" Сиа масаласида ғирромлик қиляптими? Новости

"Насаф" Сиа масаласида ғирромлик қиляптими?

Йил давомида медаллар учун рақобатлашган клублар курашни "қуролланиш" пойгасига кўчиришди.

15 февралга қадар давом этадиган трансфер ойнасидаги ҳар бир кун янги интригалар билан бошланяпти. Бозорда рақобат борлиги яхши. Фақат у қонун доирасида бўлиши керак. 

Мавсумлар орасидаги ўтишларни "Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича" регламент тартибга солади. Қоидалар аниқ ва барчага тушунадиган тилда ёзилган бўлса ҳам, билиб-билмай регламентни бузаётган клублар бор. Энг кўп учрайдиган ҳолатлардан бирини "Насаф" клуби мисолида тушунтириб берамиз. 

14 декабрь куни "аждарлар" раҳбарияти АГМК ярим ҳимоячиси Сияваш Ҳақназарийга қизиқиб қолгани тўғрисида хабар берилган эди. Сиа — яхши футболчи, Қашқадарё клубини кучайтириши аниқ. Аммо унинг "кончилар" билан 2023 йил охиригача амал қиладиган битими бор. Демак, "Насаф" эронлик легионерни 2 йўл орқали қўлга киритиши мумкин: унинг трансфер ҳуқуқи сотиб олинади ёки АГМК билан шартномаси тугаб, эркин агентга айланиши кутилади (2023 йилнинг 31 декабригача).

Championat.asia маълумотига кўра, "Насаф" учинчи (регламентга зид) йўлни танлаган. Қаршиликлар АГМКни огоҳлантирмасдан, футболчининг ўзи билан музокара ўтказгани айтилмоқда. Ушбу маълумотни текшириш мақсадида Олмалиқ клуби бош директори билан боғландик.

"Йўқ, Ҳақназарий борасида ҳеч қандай таклиф ёки огоҳлантириш хати олмадик. Футболчининг ўзи "Насаф" яхшироқ шартнома таклиф қилаётгани ва АГМКдан кетмоқчилигини билдирди. Биз Сиани қўйиб юбориш ҳақида ўйламаяпмиз...

Шу ўринда барчадан бошқа жамоаларни ҳурмат қилиш ва ғирромлик қилмасликни сўраб қоламиз", — дейди Баҳодир Мирзаев.

Энди эътиборингизни регламентнинг 18-моддасига қаратамиз: "Исталган жамоа футболчи билан музокарага киришишдан олдин унинг жорий клубини ёзма равишда хабардор қилиши керак. Бу қоиданинг ҳар қандай бузилиши тегишли санкцияларга олиб келади". 

Билишимизча, жазо ҳолатнинг оғирлигига кўра турлича белгиланиши мумкин (кичик жаримадан узоқ муддатли дисквалификациягача). Ёдингизда бўлса, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўртасидаги "Турғунбоев можароси" ҳам огоҳлантириш хати ёзилмагани сабаб бошланган ва 5 киши муайян муддатларга футболдан четлатилган эди. 

Бундай кўнгилсизликлар такрорланмаслиги учун "Насаф" мисолида барчани огоҳлантиришга ҳаракат қилдик. Хулоса ўзингиздан.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Автор :
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика