RU

Последние новости

20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  5 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  5 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  11 19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон 0:0 (матнли трансляция)  312 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  6 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  9 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

"Насаф" сардори кечаги ўйинда шикастланди. Жароҳат қанчалик жиддий? Новости

"Насаф" сардори кечаги ўйинда шикастланди. Жароҳат қанчалик жиддий?

Қаршининг "Насаф" жамоаси кўплаб ўзбек клублари қатори Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда.

"Аждарлар" учун мавсум бошқа клубларимиздан олдинроқ бошланади. Рўзиқул Бердиев шогирдлари 19 февраль куни Қатарда ОЧЛ плей-офф босқич ўйинини ўтказишади. Шу куни "Насаф" Саудия Арабистонинг "Ал-Шабаб" клубига қарши 1/8 финал учрашувида майдонда саф тортади. Яқин таъқибчиларига нисбатан кўпроқ ўйин ўтказган Ар-Риёд клуби Саудия чемпионати пешқадами бўлиб турибди. Кеча улар "Дамақ" клубини Мина Санти ва Карлос Карвальонинг голлари эвазига мағлуб (2:1) этишди. Агар "Ал Насср", "Ал-Иттиҳод" ва "Ал-Ҳилол" жамоалари қолдирилган ўйинларда ғалаба қозонишса, "Шабаб"дан ўтиб кетишади. 

Хуллас, қаршиликлар ана шундай кучли жамоага қарши ўйинга Анталиядаги ўқув-машғулот йиғини ва унинг доирасидаги ўртоқлик учрашувлари орқали тараддуд кўрмоқда. Кеча Бердиев "армияси" Польша биринчи лигаси вакили "Брук Бет Термалика" клуби билан тўқнаш келди. Ўйин "Насаф"нинг устунлиги остида ўтди, лекин бу ҳисобнинг очилиши учун камлик қилди. Иккинчи бўлимда Ойбек Бозоровнинг ўзи иккита жуда қулай вазиятни голга айлантира олмади. Боз устига учрашувнинг 70-дақиқаларида жамоа сардори Умарбек Эшмуродов жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Вазиятга яқин жойда бўлганимиз учун жароҳат жиддийга ўхшаб кўринди. Рақиб бутсасининг зарбидан ҳимоячимиз анча пайт ўрнидан туролмади ва шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этди. Учрашувдан сўнг меҳмонхонага қайтиб келдик ва футболчимиздан ҳол-аҳвол сўраш мақсадида у билан боғландик. Вазиятга ойдинлик киритиб бериши мумкин бўлган Рўзиқул Бердиевдан ўйин якунланганидан кейин интервью сўраганимизда рад жавобини олгандик. 


- Умарбек, соғлиқ жойидами? Жароҳат биз ўйлаганчалик жиддий эмас эканми?

- Шукур, ҳаммаси яхши. 


- Шифокор нима деди?

- Қўрқинчли нарса йўқ экан. Тез орада майдонга қайтаман.


- Икки-уч кун дам беришмас эканми?

- Йўқ. Менимча, эртанги машғулотга чиқаман. 

Умуман олганда, бу "Насаф"нинг Анталия йиғинидан ўрин олган учинчи ўртоқлик учрашуви эди. "Аждарлар" аввалига Черногориянинг "Дечич" клубини 4:1 ҳисобида мағлуб этишди. Кейин эса Украина биринчи лигаси вакили Житомирнинг "Полисся" клуби билан муроса (1:1) қилишди. Учинчи назорат ўйинида ҳам дуранг натижа қайд этилди. Кечаги ўйинда бразилиялик легионер Матеус Лима Круз кўринмади. Афтидан кичик жароҳат бор кўринади. "Насаф"нинг янги аъзоси, Тожикистон терма жамоаси футболчиси Муҳаммаджон Раҳимов иккинчи бўлимда захирадан ўйинга қўшилди. Мавсумлар оралиғида "Қўқон-1912" жамоасидан ижарага олинган Жавоҳир Сидиқов ҳамда "Қизилқум"дан яна жонажон клубига қайтган Шуҳрат Муҳаммадиев бошланғич таркибда майдонга туширилди. Ҳозирча санаб ўтган ана шу уч футболчи "Насаф"нинг янги "харидлари" бўлиб турибди. Олдинда Рўзиқул Бердиев жамоасини Туркия йиғинидан ўрин олган 5 та ўртоқлик учрашуви кутиб турибди. Жамоа 16 февраль куни ОЧЛ ўйинини ўтказиш мақсадида Истанбулдан тўғри Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига учиб кетади.


Камолиддин АЛИМОВ (Анталия, Туркия)

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика