RU

Последние новости

18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар. Таркиблар маълум  38 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади"  1 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  3 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  4 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  1

"Насаф": Рақибимиз “Ал Аҳли” сафарда “Ал Ҳилол”ни мағлуб этди Новости

"Насаф": Рақибимиз “Ал Аҳли” сафарда “Ал Ҳилол”ни мағлуб этди

“Насаф”нинг ОЧЛдаги илк рақиби Саудия Арабистонининг “Ал Аҳли” клуби кеча мамлакат чемпионатининг 10-турида “Ал Ҳилол” жамоаси меҳмони бўлиб, уйга уч очко билан қайтадиган бўлди.

 Швейцариялик мутахассис Кристиан Гросс бошқарувидаги “Ал Аҳли” футболчилари Ар Риёд шаҳридаги Қирол Фаҳд стадионида кечган беллашувнинг 24-дақиқасида Ҳусайн Ал Могавининг аниқ зарбасидан кейин ўйинда ҳисобни очишди. 47-дақиқада “Ал Ҳилол”нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Карлос Эдуардо ўйинда мувозанатни тиклади. Аммо ўйиннинг 68-дақиқасида Моҳанад Асири жиддаликларга ғалаба келтирувчи голни киритиб, жамоасининг сафардан ғалаба билан қайтишини таъминлади. Таъкидлаш жоизки, учрашувнинг 57-дақиқасида “Ал Ҳилол” жамоасининг бразилиялик ҳужумчиси Аилтон Алмейда 11-метрлик жарима зарбасини голга айлантира олмади.

Мазкур ғалабадан кейин “Ал Аҳли” футболчилари 24 очко тўплаб, турнир жадвалида “Ал Ҳилол” билан қўшҳокимлик қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” футболчилари ОЧЛнинг “Д” гуруҳида илк учрашувни сафарда айнан “Ал Аҳли” жамоаси билан ўтказишади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика