RU

Последние новости

15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  58 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8

"Насаф" рақиби “Ал-Жайиш” сафарда “Ал-Садд”ни мағлубиятга учратди Новости

"Насаф" рақиби “Ал-Жайиш” сафарда “Ал-Садд”ни мағлубиятга учратди

Қатар юлдузлар лигасининг 16-тури доирасида “Насаф” футбол клубининг ОЧЛ-2014 плей-офф учрашвидаги рақиби “Ал-Жайиш” жаммоаси сафарда “Ал-Садд” жамоасига қарши майдонга тушди.
Эслатиб ўтамиз бугун жамоани яқинда қабул қилиб олган тунислик мутахасис Набил Маънул майдонга олиб тушди.

Учрашув биринчи бўлимида ўртадаги ҳисоб очилмади. Янги мураббий шунингдек ҳар доимги таркибда деярли ўзгариш ҳам қилмади, фақат ўтган учрашувда хатоси туфайли жамоа дарвозасига киритилган голга “ҳаммуаллифлик” қилган 3-рақамдаги ҳимоячи Абдулла Айеш ёйинки майдонга тушмади, балки заҳира ўйинчилар рўйхатига ҳам киритилмади.

Учрашувнинг иккинчи бўлими голларга бой бўлди. ўйиннинг 48-дақиқасида “Ал-Жайиш”нинг 10-рақамдаги франциялик ҳужумчиси Кембо Экоко учрашувдаги ҳисобни очди ва ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди – 0:1. Орадан атиги бир дақиқа ўтиб, меҳмонлар ҳисобда иккита гол билан олдинга ўтиб олишди, “Ал-Жайиш”нинг иккинчи голига ҳар ўйинда майдонни голсиз тарк этмайдиган 29-рақамдаги ҳужумчиси Муҳаммад Мунтари муаллиф бўлди – 0:2.

55-дақиқага келиб энди майдон эгалари ҳисобни қисқартиришга эришдилар - 1:2. Ушбу голдан кейин “Ал-Жайиш” мураббийи учрашувдаги ҳисобни қандай бўлмасин сақлаб қолиш мақсадида майдонда ҳаракат қилаётган  ҳужумчиларни ўрнига ҳимоячиларни майдонга туширди, Кембо Экоко ўрнига ҳимоячи Рами Фаёз, бразилиялик ҳужумчи Вагнер Риберо ўрнига эса ҳимоячи Муҳаммад Жабрилар майдонга туширилди. Албатта жамоанинг руҳий ҳолатига кетма-кет мағлубиятлар ўз таъсирини кўрсатаётган эди, шунинг учун бугун қандай бўлмасин ғалаба қозониш зарур эди. Шунингдек иккинчи бўлимида жамоанинг иккинчи голини киритган Муҳаммад Мунтари ҳам 11-рақамдаги Дияб Ҳасан Алинабига алмаштирлди.

“Ал-Жайиш”нинг янги мураббийи Набил Маънул шундай қилиб, ўз мақсадига эришди ва у бошчилигидаги жамоа сафарда “Ал-Садд” жамоасини мағлубиятга учратиб муҳим уч очкони қўлга киритишди. Ушбу ғалабадан сўнг улар 27 очко тўплашиб, турнир жадвалининг 2-поғонасига кўтарилиб олишди, турнир жадвалида эса ҳамон "Ал-Садд" жамоаси худди шунча очко тўплаган ҳолда карвонбошилик қилаяпти. Шунингдек улар битта кам ўйин ҳам ўтказишган.

24.01.2014. ҚЮЛ, 16-тур. Жассим Бин Ҳамад стадиони

“Ал-Садд” - “Ал-Жайиш” 1:2 (0:0)

Голлар ("Ал-Жайиш"):
Кембо Экоко, Муҳаммад Мунтари.

“Ал-Жайиш”: 33. Ахмад Суфиён, 23.Холид Абдул Рауф, 4.Андерсон Виера Мартинс,  2.Мурод Нажи,  7.Весам Ризқ,  10.Кембо Экоко (Рами Фаёз 63), 12.Мажид Муҳаммад, 37.Сеул Ки Го, 20.Вагнер Риберо, 21.Али Санад, 29.Муҳаммад Мунтари

Захирадагилар: 92.Сауд Ал-Хотир, 6.Рами Фаёз, , 5.Муҳаммад Аҳмад Жабри, 11.Дияб Ҳасан Алинаби, 8.Юсуф Муфтаҳ, Абдулраҳмон Акбар.

ҚЮЛсининг кейинги тури 28 январь куни бошланади, шу куни “Ал-Жайиш” жамоаси ўз майдонида “Ал-Ҳараитиат” жамоасини қабул қилади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика