RU

Последние новости

08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  1 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  11 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  5 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  4 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  107 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлди, "Машъал" эса "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1

“Насаф” – “Пахтакор”: ғалаба ким учун муҳим? Новости

“Насаф” – “Пахтакор”: ғалаба ким учун муҳим?

Бугун 4 ноябрь чоршанба куни “Насаф” ўз майдонида “Пахтакор” жамоасини қабул қилади. Ушбу ўйин атрофидаги гап-сўз ва миш-мишлар шу кунларда авжига чиқди.

“Насаф” жамоаси Ўзбекистон Кубогини қўлга киритганидан сўнг мухлисларнинг жамоага бўлган ишончи ҳаддан зиёд ошиб кетди. Улар энди бу йилги мавсумда жамоанинг чемпионликни ҳам қўлга киритишини чамалаб қолишди. Афсуски, ушбу тарихий ютуқ қўлга киритилдию, гўёки “Насаф”нинг иштиёқи ҳам сўнди. Ўзбекистон Кубоги финалидан кейинги ўйинларда мухлислар ҳоҳиши пучга айланди. Гарчи Жиззахда “Сўғдиёна” сўнгги дақиқаларда мағлуб этилган бўлсада, сўнгги иккита ўйинда кетма-кет очко йўқотилди.

Энди навбатдаги “Пахтакор”га қарши ўйиндан олдин  ғаройиб миш-мишлар қулоққа чалина бошланди: нима эмиш -“Насаф” “Пахтакор”га ютқазар эмиш. Бунга сабаб, мухлисларнинг ўз севикликларига нисбатан бироз ишончлари пасайганидан ҳам дарак беради.

Агар шундай бўлса, нима бўлади? Албатта ҳеч қандай фожеа юз бермйди. Аммо… аммо бу ҳолатда бир нарса содир бўлиши аниқ. Нима содир бўлиши мумкин дейсизми? “Насаф”нинг мавсум буйича йиққан обрўйи деймизми ёки ўз мухлисларининг ўзига бўлган ишончига путур кетиши аниқ.

Шундай экан, бугунги ўйинда “Насаф” жамоаси бор кучи билан ҳужумкор ўйин кўрсатиб, воҳа футбол ишқибозлари кўз ўнгида “Насаф” қанақа жамоа эканлигини кўрсатиб қўйиши талаб этилади. Бунга “Насаф”нинг саоҳияти ҳам кучи ҳам етарли. Фақат ҳоҳиш ва ҳаракат бўлса бўлди. Қолаверса, севимли жамоамиз қаторасига 9 йилдан буён чемпионат доирасида “Пахтакор”ни мағлуб эта олмай келмоқда. Рўзиқул Бердиевга бўлган ишончимиз чексиз. У шу пайтгача жамоада ишлаган Виктор Борисов, Баҳром Ҳакимов, Анатолий Демьяненко, Виктор Кумиков эплай олмаган ишни амаллади- Ўзбекистон кубоги финалида ғалаба қозонди. Бердиев энди ўзидан олдин ишлаган мураббийлар Тошев, Кумиков ва Демяненко уддалай олмаган ишни амалга ошириши шарт. Топдингиз, бу мураббийлар қўл остида “Насаф” “Пахтакор”ни мағлуб этолмай келмоқда. Гарчи “Насаф”нинг чемпионатдаги ўрни аллақачон маълум бўлиб улгурган бўлсада, принципиал рақибни Қаршида таслим этилишини мухлислар салкам 10 йилдан буён кутишмоқда.

Бугунги ўйинда ғалаба қозонишни футболчиларнинг ўзлари ҳам ич-ичларидан хоҳлаётганларига шубҳа йўқ. Шу сабаб барча футбол ишқибозларини  “Насаф” – “Пахтакор” учрашувига таклиф этиб қоламиз. Ўйин соат 14:00 да бошланиши белгиланган.

Шундай экан миш-мишлар асослими, йўқми  буни бугунги учрашувдан кейин билиб оламиз.

Ренат Эрназаров

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика