“Насаф” Ўзбекистон кубоги чорак финал баҳсини сафарда бошлайди
23 мая 2016 12:06
Новости
“Насаф” Ўзбекистон кубоги чорак финал баҳсини сафарда бошлайди
Бугун ЎФФ анжуманлар залида Ўзбекистон кубогининг чорак финалига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.
Ушбу маросимда “Насаф” ПФК спорт директори Виталий Ни иштирок этди.
Унда Ўзбекистон кубоги чорак финалида иштирок этувчи жамоалар дастлабки учрашувни қаерда бошлашларига аниқлик киритилди.
Хабарингиз бор, “Насаф” жамоаси ҳам Ўзбекистон кубогининг чорак финалига йўлланма олган. Жамоамиз чорак финалда Андижоннинг “Андижон” жамоаси билан баҳс олиб олиб боради.
Бугунги қуръа натижасига кўра, жамоамиз “Андижон” жамоасига қарши дастлабки учрашувни сафарда, яъни Андижонда ўтказади. Жавоб учрашуви эса Қарши шаҳрида бўлиб ўтади.
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии