RU

Последние новости

09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  0 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  2 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  1 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  6 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  3 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  107 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8

"Насаф" - ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубогини қўлга киритди! Новости

"Насаф" - ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубогини қўлга киритди!

2015 йилги Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди.

2015 йилги Ўзбекистон кубоги финалида Тошкентнинг "Бунёдкор" ва Қаршининг "Насаф" клублари тўқнаш келишади. Ўйин Жиззах шаҳридаги янги "Сўғдиёна" стадионида бўлиб ўтади.

Финалнинг дастлабки бўлимида ҳисоб очилмади. 63-дақиқада Акром Комилов иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди. 71-дақиқада Артур Геворкян жарима тўпини чиройли тарзда дарвозага жойлаб қўйди, Зуҳуров тўпни қайтара олмади - 0:1. 75-дақиқада Геворкяннинг бурчакдан узатиб берган тўпини Шерзод Аъзамов дарвозага йўллади - 0:2.

82-дақиқада Сато Минорининг зарбасидан сўнг тўп Шерзод Аъзамовга тегиб дарвозага бориб тушди - 1:2. Шу ҳисоб ўйин охирига қадар сақланиб қолди ва "Насаф" ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди!


Ўзбекистон кубоги. Финал
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Насаф» (Қарши) 1:2

17 октябрь 2015. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 17:00

Ҳакамлар: Равшан Эрматов (Тошкент), Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Бахтиёр Намозов (Тошкент)
Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент).

Голлар: Артур Геворкян 71, - 0:1. Шерзод Аъзамов 75, - 0:2. Шерзод Аъзамов 82 (автогол), - 1:2.

«Бунёдкор»: 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 6.Анвар Ғофуров (С), 7.Шакер Зуаги, 9.Минори Сато, 13.Иван Милошевич, 17.Достонбек Ҳамдамов (77.Виктор Карпенко, 80), 19.Забиҳилло Ўринбоев (14.Воҳид Шодиев, 74), 22.Рустамжон Ашурматов, 39.Элдор Шомуродов, 48.Акрамжон Комилов
Захира:
45.Акбар Тўраев, 5.Дилшод Жўраев, 20.Самир Бекрич, 27.Сардор Собирхўжаев, 88.Анвар Ражабов

«Насаф»: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 9.Илҳом Шомуродов (41.Азамат Алланиёзов, 89), 17.Артур Геворкян (С), 18.Баҳром Абдураҳимов, 20.Эркин Бойдуллаев, 22.Шохруҳ Гадоев (32.Хамза Каримов, 90+2), 23.Шерзод Аъзамов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Одил Ҳамробеков, 34.Фарруҳ Сайфев
Захира:
30.Ўткир Юсупов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Акрамжон Баҳриддинов, 10.Кенжа Тўраев, 16.Алишер Юсупов.

Огоҳлантиришлар: Иван Милошевич 14, Шуҳрат Муҳаммадиев 30, Акром Комилов 39,

Четлатиш: Акром Комилов 64 (2СК)


Учрашувнинг матнли трансляциясини махсус саҳифада кузатиб бориш мумкин бўлди.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика