RU

Последние новости

00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  0 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  1 00:01"Атлетико" — "Тоттенхэм" ва "Аталанта" — "Бавария" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  8 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  2 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  22 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  148 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1 21:57"Ал Батаэҳ" — "Ажман". Таркиблар маълум  0 21:53"Галатасарой" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  31 21:45Суперлига. "Қизилқум" Навоийда "Машъал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  8 21:30Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 3:0  5 20:55Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди  152 20:20Родриго тиззасидан операция қилинди  67

"Насаф" ОЧЛ лицензиясини оладими? Клуб ОФКдан хат кутмоқда... Новости

"Насаф" ОЧЛ лицензиясини оладими? Клуб ОФКдан хат кутмоқда...

Хабарингиз бор, Қаршининг "Насаф" клуби бу йилги мавсум Суперлигада иккинчи ўринни эгаллади.

Бироқ клуб 2021 йилги Осиё чемпионлар лигасида иштирок этмаслиги мумкин. Сабаби "Насаф" белгиланган вақтда ОФКга лицензиядан ўтиш учун керакли ҳужжатларни юбормаган.

Муддат август ойи сўнггида тугаб бўлган. Бироқ ПФЛ ва ЎФА "Насаф"га лицензия учун ҳужжатларни юбориш учун сўнгги имконият беришни ҳамда пандемияни сабаб қилиб кўрсатган ҳолда ОФКга хат йўллаган.

Кеча "Насаф" раҳбари Сергей Кучеренко ва лицензиялаш бўйича мутахассис ПФЛ вакиллари билан мазкур масала юзасидан учрашишган. "Насаф"дагилар барча айб ўзларида эканини тан олишган ва сўнгги имконият берилса ҳужжатларни тўғрилаб юборишга ваъда беришган. Нега вақтида ҳужжатлар юборилмагани ҳақида саволга клуб олдига мавсум бошида юқори ўринларни эгаллаш вазифаси қўйилмаганди деб жавоб беришди. Бу албатта профессионал клубга умуман ярашмайдиган ҳолат.

Энди "Насаф" ОФКдан жавоб хати кутмоқда. Бироқ ОФКга яқин манбаларнинг сайтимизга ташкилот муддат ўтиб кетганидан кейин лицензиялашга рухсат бериши даргумон эканини маълум қилишди. 

Эслатиб ўтамиз, агар Ўзбекистон кубогини "Пахтакор" эмас бошқа клуб қўлга киритса, "Насаф" ҳар қандай ҳолатда ОЧЛда қатнашмайди.

Рейтинг: -36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика