RU

Последние новости

14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  1 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  2 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9

"Насаф" "Нефтчи" билан ўйинга жиддий тайёрланмоқда (ФОТО) Новости

"Насаф" "Нефтчи" билан ўйинга жиддий тайёрланмоқда (ФОТО)

"Насаф" жамоаси Олий лиганинг 10-туридан ўрин олган марказий баҳсда Фарғонанинг "Нефтчи" клуби билан куч синашишади.
Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" жамоасини 10-турда қийин синов кутмоқда. "Аждарлар" навбатдаги ўйинни сафарда чемпионат пешқадами бўлиб турган "Нефтчи"га қарши ўтказишади.

Кеча кечқурун жамоа ўз қароргоҳида машғулот ўтказди ва кечки рейс орқали Тошкентга парвоз қилди. "Насаф" делегацияси бир кунни пойтахтда ўтказишади ва эртага Фарғона томон отланишади.

Биз "аждарлар"нинг "Нефтчи"га қарши ўйини олдидан ўз қароргоҳларида ўтказган сўнгги машғулотини кузатиб бордик.

Машғулот олдидан барча футболчилар 10-15 дақиқа персонал равишда ишлашди. Кейинчалик барча футболчилар бир гуруҳ бўлиб югуришди.

Фақатгина "Насаф"нинг чап қанот ҳимоячиси Ботир Қораев якка тартибда шуғулланди.

Машғулотларга одатдагидек жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев бошчилик қилди. Унга ёрдамчи мураббийлар Шуҳрат Тошпўлатов ҳамда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Илнур Сибагатуллин кўмаклашишди.

Дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков эса ўз шогирдлари Элдорбек Суюнов, Ўткир Юсупов ҳамда Алибек Туроповларни шуғуллантирди. 

Футболчилар Фарғонадаги баҳсга жиддий ҳозирлик кўришаётгани машғулотларда сезилиб турди.

Қуйида машғулотлардан олинган суратларни томоша қилишингиз мумкин.



Фото: Сардор Нуров

Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика