RU

Последние новости

13:33"Реал" собиқ футболчиси инсултни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  2 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  1 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  11 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  3 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  3 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  3 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  12 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  58

"Насаф" - "Навбаҳор" учрашувига оид фактлар Новости

"Насаф" - "Навбаҳор" учрашувига оид фактлар

Олий лиганинг 23-турида жамоамиз "Навбаҳор" устидан йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди.


- "Насаф" ушбу ўйинда Олий лигадаги ўзининг 1000-голини киритишга муваффақ бўлди. Юбилей гол муаллифи жамоамизнинг моҳир ҳужумчиси Илҳом Шомуродов бўлди.

- "Насаф" Олий лига доирасида "Навбаҳор" устидан 20-ғалабасини расмийлаштирди. Бу жамоалар Олий лигада жами 38 маротаба тўқнаш келишган ва шуларнинг 20тасида вакилларимизнинг қўллари баланд келган. "Навбаҳор" жамоаси 10 маротаба ғалаба нашидасини сурган бўлса, қолган 8 баҳсда ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати: 62-57 "Насаф" фойдасига.

- "Насаф" - "Навбаҳор" (5:1) ўйинида жами олтита гол киритилди. Қизиқарли жиҳати шундаки, урилган олтита голни учта футболчи иккитадан киритишди. Артур Геворкян ва Илҳом Шомуродов дубль қайд этишган бўлса, "Навбаҳор" аъзоси Улуғбек Бақоев дастлаб жамоамиз дарвозасини, кейин ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.

- Вакилларимиз "Навбаҳор" устидан Олий лига доирасидаги ўзларининг иккинчи йирик ғалабаларини қўлга киритишди. Бу вақтга қадар жамоамиз бир марта, 2013 йилдаги мавсумда "лочинлар"ни йирик 5:0 ҳисобида таслим этишган эди.

- Жамоамиз учун бу баҳс Олий лигадаги 551-ўйин бўлди. Шулардан 308тасида "аждарлар" ғолиб чиқишган, 104 маротаба дуранг ўйнашган ва 139 бор мағлубиятга учрашган.

- Вакилларимизнинг Олий лига тарихидаги киритган голлар сони 1004тага етди. Шунингдек, жамоамиз 551 ўйинда ўз дарвозасидан 637 маротаба тўп олиб чиққан.

- Ҳозирга қадар олий лигада жамоамиздан фақат учта клуб кўп гол урган. Булар "Пахтакор" (1609), "Нефтчи" (1486) ва "Навбаҳор" (1228).

- "Насаф" "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалабадан сўнг тўплаган очколари сонини 51тага етказиб олди ва турнир жадвалида 3-ўринни банд этиб турибди.

- Жамоамиз вакиллари ушбу мавсумда ҳакамлар томонидан жами 41 маротаба жазоланишган. Вакилларимизга ҳакамлар 38 бор сариқ карточка кўрсатишган бўлса, уч марта футболчиларимизни ўйиндан четлатишган.

- "Насаф"нинг бу йилги мавсумда Олий лигада киритган голлари сони 41тага етди ва бу кўрсаткичда тўртинчи поғонада боришмоқда. Вакилларимиздан кўпроқ гол урган жамоалар: "Локомотив" (48), "Пахтакор" (46) ва "Олмалиқ" (43).

- Жамоамиз энг кам гол ўтказиш бўйича иккинчи ўринни "Пахтакор" ва "Локомотив" жамоалари билан бўлишиб туришибди. Ҳар учала жамоада 16тадан гол қўйиб юборилган. Бу борада энг яхши кўрсаткич "Бунёдкор"га тегишли бўлиб турибди. "Қалдирғочлар" ушбу мавсумда ҳозирча 14та гол ўтказиб юборишган.

- "Навбаҳор"га қарши ўйинда иккитадан гол уриб дубль қайд этган футболчиларимиз Илҳом Шомуродов ва Артур Геворкяннинг бу йилги мавсумда киритган голлари сони 9тага етди. Улар тўпурарлар баҳсида тўртинчи ўринни бўлишиб туришибди. Тўпурарлар пешқадами бўлиб турган Баҳриддин Ваҳобов ҳисобида 18та гол мавжуд.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика