"Насаф" - "Навбаҳор" ўйинига 2 соат қолганида ЎФАдан Қаршига қўнғироқ бўлган. Нега?
09 июл 2018 01:37
Новости
"Насаф" - "Навбаҳор" ўйинига 2 соат қолганида ЎФАдан Қаршига қўнғироқ бўлган. Нега?
"Бугун футбол академиямиз тарбияланувчилари, ёш футболчиларимиз билан ўйнадик. Улар таҳсинга сазовор ўйин намойиш этишди. Қўлдан келганча ўйнашди, ҳаттоки “Навбаҳор”дек жамоадан устунлик ҳам қилишди. Шахсан ўзим бугун майдонга тушган футболчиларимиздан миннатдорман. Нега биз бугун бундай таркиб билан майдонга тушдик? Ўйин бошланишига икки соат вақт қолганида Ассоциациядан қўнғироқ қилишиб, тўрт нафар ўйинчимиз майдонга тушишга рухсат йўқлигини айтишди, албатта бу биз учун кутилмаган ҳол бўлди. Бугунги ўйинга мўлжаллаган режамиз ҳам, таркибимиз ҳам ўйин бошланиши олдидан ўзгариб кетди. Ўзларингиз кўрдиларингиз, иккинчи бўлимни яна иккита йўқотиш билан бошладик, бу ҳолат ҳам ўйинимизга салбий таъсир кўрсатди. Бугун асосан ёш футболчиларимиз майдонга тушишди, улар ғалабага муносиб ўйнашди. Аниқ айтаман, ёш таркбимиз бугун ғалабага лойиқ эди. Бу ёшларимиз ўзбек футболининг келажаги. Бу футболчилар келгусида Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишади. Биз Ўзбекистон футболи учун ишлаяпмиз. Демак, бу ёш футболчиларнинг келажаги олдинда.
Азиз Ғаниев бугунги учрашувда жароҳат олди, унинг жароҳати қанчалик жиддийлигини энди аниқлаймз. Умид қиламиз, унинг жароҳати жиддий бўлмайди.
Биз шу футболчиларимиз билан ҳам мухлисларимиз учун мазмунли ва чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Сўзим сўнггида бизга ишқибозлик қилаётган барча мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан", - дейди Рўзиқул Бердиев.
"Насаф"нинг "Навбаҳор"га қарши ўйиндаги бошланғич таркибидан 10 нафар футболчи клуб академияси тарбияланувчилари бўлишди. Захирадан эса яна икки нафар академия "қалдирғочлар"и майдонга тушишди. Бу "Насаф" тарихида илк маротаба юз бергани эътиборга молик
Комментарии