RU

Последние новости

10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  0 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  0 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  2 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  3 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  5 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  12 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  2 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  0 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  2 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  25 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  9 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  4 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  10

“Насаф” — “Навбаҳор” ўйини ҳақида Новости

“Насаф” — “Навбаҳор” ўйини ҳақида

“Насаф” — “Навбаҳор” ўйини ҳақида тушунарли қилиб ёзаман.

Суперлига клублари футболчилари норматив тест топширди. Тестдан ўта олмаган футболчилар ҳамма клубда бор. Ва шу футболчилар ҳақида клублар раҳбарияти яхши хабардор.

Регламентнинг 5.22 бандини текшириб кўринг. Унга кўра, ЎФАнинг Техник бўлими томонидан ишлаб чиқилган жисмоний тестлардан ўтолмаган футболчи майдонга тушса икки хил жазо бор экани белгилаб қўйилган:

- молиявий жарима;

- техник мағлубият.

Яъни, ўйинда қизил карточка олган футболчи келаси турни ўтказиб юбориши аниқ бўлгани каби, жисмоний тестлардан ўта олмаган футболчининг ҳам ўйинга қўйилмаслиги аниқ.

Регламентнинг бу банди ҳақида Суперлиганинг 11 та клуби яхши билади. Улар тест синовларининг эртасигаёқ келиб, бу борада иш олиб борди. Клублар раҳбарияти ҳар бир футболчиси учун алоҳида тушунтириш берди, кейин эса уларни Суперлиганинг 2-босқичи олдидан қайта имтиҳондан ўтказишни сўради. Бу вақт ичида тест синовларидан ўта олмаган футболчилар ўз устида ишлаши борасида кафолат берилди. “Насаф”нинг айни пайтдаги раҳбарияти эса ҳаттоки регламент ҳақида ҳам билмайди.

Учрашувга 2 соат қолганда бўлган қўнғироқ “Насаф” учун огоҳлантириш эди. Боиси, ПФЛ бу ҳолатда “Насаф”га ё техник мағлубият ёзарди ёки катта жарима. Шундай бўлган тақдирида ҳам Беғамовга ўхшаган бирор журналист ПФЛни айблаб чиқиши катта эҳтимол эди. ПФЛ эса оғир аҳволда турган “Насаф”ни бундай жазолашни истамади. Яъни, регламент бузилаётгани борасида огоҳлантириш берди.

ПФЛ 2019 йил бошига қадар ўз позициясида ишлашда давом этади. Янги йилга бирорта ҳам клуб эски “шалтоқлари” билан ўтмаслиги керак. Клублар фақат қарздорлик, бир-бирини алдаш, футболчини “кийдириш” билан машғул бўлмаслиги шарт. Бу йил ҳамма эски ишларидан қутилади, янги мавсумдан бошлаб эса ҳамма клуб фақат келажаги ҳақида қайғуради. Давлат пулини еб туриб, ўзи бир тийин ҳам ишлаб топмайдиган клубларнинг барча ишлари назоратда бўлади.

Мен ҳақимдаги фикрларга эътибор бермайман. Аммо қилаётган ишимга ишонаман. Ҳар бир куним ПФЛдаги охиргиси бўлиши мумкин, бироқ токи шу ерда эканман, клубларнинг қинғир ишларига йўл қўйилмайди. Унгача ким нима деса, дейиши мумкин. Ишга келаётганимда раҳбарият томонидан шундай топшириқ берилган.

“Насаф” эса оламга жар солмасдан, ўз ишларини тозалашга мажбур. Тез орада бу клуб ишлари ҳам тартибга солинади. Пулимиз йўқ деб жар солаётган ҳар қандай клуб вакилига, бунгача ким қанча пул олгани-ю, кўтарма пуллари қандай бўлиб чиқилганигача тушунтириш берилади.

Унгача эса “Насаф” раҳбариятига регламентдан яна 2 та нусха совға қиламан. 2019 йилги мавсум учун регламент ўзбек тилида чоп этилади, унга бир қатор ўзгартиришлар киритилади ва ишламаётган бандлари, амалда бўлади.

Маълумот учун: Оддийгина жисмоний тестларни топшира олмаган футболчилардан бири Мақсуд Каримов Суперлига рефериларидан уч марта каттароқ маош олади. Кўтарма пули эса 9 хонали рақамни ташкил қилади. Регламентдан хабари йўқ бўлган “Насаф” раҳбари 1 йили учун ойлигидан ташқари шунча кўтарма пули оладики, унинг қиймати менинг ойлигимдан 25 баробар кўп. Бунда ҳар бир ўйин учун ёзиладиган фалон миллионлик мукофот пуллари кўрсатилмаган.

Нима демоқчиман, ҳамма пулини ҳалоллаб олсин. Ҳакамларнинг норматив тестлари айни вақтда футболчиларникидан қийинроқ. Улар тестдан ўтяпти, футболчилар эса оддийгина синовдан ўта олмаяпти? Нега энди улар ўз устида ишламаслиги керак? Миллионлаб пул топаётган мураббийлар ва раҳбарларнинг нима учун регламентдан хабари бўлмаслиги керак? Ҳеч бўлмаганда “шу футболчиларимиз ўта олишмади тестингиздан, уларнинг кейинги тақдири нима бўлади”, деб сўрайдиган одамнинг ўзи бўлмаган.

Бошқа гапим йўқ. Ҳамма ўз ишини қилсин, ПФЛ қандай ишлаётгани борасидаги хулосани беришга ҳозирча шошилиш керак эмас. Зеро биз раҳбариятнинг йиллар давомидаги беғамлиги оқибатларини бартараф этиш билан бандмиз, Беғамов. Шулардан қутилиб, кейин олдинга қадам босамиз.

Автор :
Рейтинг: -47   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика