RU

Последние новости

02:53Элит ОЧЛ. Энг яхшилар аниқланди  0 02:44"Машъал" "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:37Ла Лига. "Барселона" камбэк эвазига меҳмонда "Вальядолид"ни таслим этди  118 02:31Бундеслига. "Боруссия" ўз уйида "Вольфсбург"ни йирик ҳисобда таслим этди  0 02:00А Серия. "Наполи" ва "Интер" рақибларини минимал ҳисобда мағлуб этди  1 00:49Февзи Давлетов: "Пахтакор" биз кутгандай ўйнади, барча режаларимиз иш берди"  1 23:41РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Краснодар"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" финалда "Кавасаки Фронтале"ни мағлуб этиб, чемпионликка эришди!  20 23:09Туркия Суперлигаси. "Галатасарой" "Сивасспор"га қарши ўйинни биринчи бўлимдаёқ ҳал қилди, Турғунбоев захирада қолдирилди  1 23:05Педру Морейра: "Ўзбекистон чемпионати осон эмас. Йигитларим бугунга ўйинда охиригача ҳаракат қилиб, характер кўрсатишди"  18 22:52Миржалол Қосимов: "Яратганга шукр, бизни ҳаракатимизга яраша мукофотлади"  11 22:41Александр Хомяков: "Ҳафсалам пир бўлди"  47 22:38ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Араз" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев биринчи бўлимнинг ўзида захирада майдонга тушди ва сариқ карточка олди  0 22:34Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Страсбур"га мағлуб бўлди  5 22:23Асрор Алиқулов: "Бухоро" ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса қийин ғалабага эришдик"  7

"Насаф" мухлисларининг ЎФФ ва ПФЛ раҳбарларига мурожаати Новости

"Насаф" мухлисларининг ЎФФ ва ПФЛ раҳбарларига мурожаати

"Насаф" футбол клубининг бир гуруҳ мухлислари ЎФФ ва ПФЛ раҳбарларига Ўзбекистон Кубоги финалини нейтрал майдонда ўтказиш бўйича хат билан мурожаат қилишди.
Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти
Усманов Мираброр Зуфаровичга

Нусхаси: Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси бошлиғи
Магаметов Фарҳод Абдуалиевичга

Ҳурматли Мираброр Зуфарович!



Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мустақилликка эришганимиздан сўнг футболга берилаётган эътибор ва ғамхўрлик туфайли футбол инфраструктураси жадаллик билан ривожланмоқда. Биз буни хорижлик меҳмонлар ва футбол бўйича мутасадди инсонларнинг эътирофларини ОАВ орқали ўқиб, кўриб турибмиз. Бу эътирофлар беихтиёр кишига ғурур бахшида этади.

Ўз ўрнида Сиз Ўзбекистон Футбол Федерациясига раҳбар бўлганингиздан кейин ўзбек футболида катта ижобий ўзгаришлар бошланди. Қолаверса бизнинг футболимиз жаҳон миқиёсида кўзга кўрина бошланди. Футболимиз катта ютуқларни қўлга кирита бошлади. Бу ҳам биз футбол мухлисларининг қувончига қувонч қушмоқда. Бу меҳнатларингизни биз мухлислар чуқур ҳурмат қиламиз. Мана шундай фаолиятингизда асло чарчаманг деймиз.

Энди ушбу мурожаатимизни асли мақсадига кучсак. Ҳозирги кунда юртимизда футбол мусобақаларини юқори даражада ўтказиш учун жуда катта ишлар қилинмоқда. Хабарингиз бор, 25 сентябрь куни 2013 йилнинг Ўзбекистон Кубоги финали бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мусобақанинг тарихига эътибор қаратсак, фақатгина бир марта Тошкент шаҳридан бошқа жойда яъни Самарқанд шаҳрида ўтказилган экан. Тўғри, бу ҳақда Кубок финали фақат Тошкент шаҳрида ўтказилиши ПФЛ регламентида белгилаб қўйилган, аммо бошқа давлатларда шундай мусобақаларни нейтрал жойларда ўтказиш учун олдиндан конкурс эълон қилинади, яъни ўз шаҳрида ўтказишни ҳоҳлаганлар ўртасида танлов бўлиб ўтади. Бу албатта шундай футбол учрашуви чиройли ва ташкилий жиҳатдан юқори даражада ўтишини таъминлайди. Афсуски, бизда Кубок финали гўёки оддий футбол учрашувидек ўтиб кетади. Кейинги йилларда шу финални қандай ўтганлигини “Пахтакор” стадионида гувоҳи бўлаяпмиз. Мухлислар жуда кам ташриф буюришади ва ташкилотчилар ҳам бу финалга панжа орасидан қарашади ҳамда ими-жимида ўтказиб юборилади. Бу албатта мамлакатимизда футболни ташвиқот қилиш Ўзбекистон Кубоги финалидек учрашувни нуфузи жуда пасайиб кетишига сабаб бўлмоқда.

Афсуски, шу учрашувга вилоятдаги футбол мухлисларида қизиқиш пойтахтлик мухлисларга кўра жуда катта, бу ҳали ҳам давом этмоқда. Буни эътиборга олсангиз жуда яхши иш бўлар эди.

Тўғри, бу йил давогар шаҳарлар ўртасида танлов эълон қилишга кеч бўлди. Аммо Сизнинг қарорингиз билан ушбу финални Тошкент шаҳридан бошқа жойда ўтказиш учун имкон бор. Финални Самарқанд ёки Бухоро шаҳрида ўтказиш таклифини олдинга сўрмоқчимиз, бунинг учун ушбу шаҳарлардаги стадионлар талабга тўлиқ жавоб беради, деб ўйлаймиз. Ўз ўрнида ишонинг бундай ҳолатда юртимиз футбол ишқибозларининг Федерацияга бўлган ҳурмати ҳам анча ошган бўлар эди. Зеро, мамлакатимиз мухлислари фикрича, Ўзбекистон Кубоги финали фақат пойтахтда ўтказилгани учун гўёки ушбу соврин доимо пойтахт футбол клубларига мулжаллангандек кўринади.

Мана Қарши шаҳрининг “Насаф” жамоаси кетма-кет учинчи марта Ўзбекистон Кубоги финали иштирокчиси бўлаяпти. Ўзбекистон Кубоги финалига уч марта йўлланма олган “Насаф” клуби стадионида ўтказилса ҳам арзийди деб, ҳисоблаймиз. Бизда мутлақо Кубок финали бошқа жойда ёки Қарши шаҳрида ўтказилса “Насаф” жамоаси ушбу кубокни эгасига айланади деган фикр йўқ. Қолаверса, ОФКдек юқори нуфузга эга ташкилот ОФК кубогини Қарши шаҳрида ташкил этганидан хабарингиз бор. Ким шундай нуфузли совринга лойиқ бўлса, шу клубга насиб этсин. Биз мухлисларнинг илтимосимиз фақат финал нейтрал жойда ўтказилсин. Ташкилотчилик юқори даражада бўлсин. Стадион мухлисларга тўлсин. Барча футбол ишқибозларида ана шундай мусобақа жуда юқори даражада ўтказилганида ижобий фикрлар пайдо бўлсин. Ўзимизни футболга бўлган қизиқиш янада ортсин, деймиз.

Хатимиз охирида Сизга чуқур ҳурматимизни изҳор қилган ҳолда, мустаҳкам соғлик ва оғир меҳнатингизда Сизга куч-қувват тилаб,

Қарши шаҳрилик бир гуруҳ футбол ишқибозлари. 14 сентябрь 2013 йил.

Изоҳ: хатга 15 киши имзо чеккан.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика