RU

Последние новости

23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  13 23:10"Лилль" — ПСЖ. Таркиблар маълум  4 22:55"Сельта" — "Атлетико". Таркиблар маълум  2 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  6 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  172 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  17 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  38 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  66

"Насаф" мухлислар клуби сардори Ўктам Узоқов: "Қашқадарё халқи кубокни Қаршига келишини кутмоқда" Новости

"Насаф" мухлислар клуби сардори Ўктам Узоқов: "Қашқадарё халқи кубокни Қаршига келишини кутмоқда"

Ўзбекистон кубоги финали олдидан "Насаф" мухлислар клуби етакчиси Ўктам Узоқовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- "Бунёдкор" жамоаси ҳақида фикрларингиз...
- "Бунёдкор" мамлакатимизнинг гранд клубларидан бири ҳисобланади. Бу жамоа ҳурматга лойиқ. Бир-бирига муносиб бўлган жамоалар ўртасидаги баҳс. Жуда кучли кураш кечади деб ўйлайман.

- "Насаф" ниманинг эвазига кубокни қўлга киритиши мумкин?
- Футболчиларимизнинг маҳоратига ишонамиз. Барча ўйинчилар худди сўнгги учрашувга тушгандек ҳаракат қилишларига шубҳа йўқ. Бутун Қашқадарё халқи кубокни Қаршига олиб келинишини кутмоқда.

- "Насаф" мухлислар клуби финалга қандай тайёргралик кўрмоқда?
- Финалга ўзгача тайёргарлик кўраяпмиз. Қўллаб-қувватлаш ажойиб бўлади. Уйдами, сафардами фарқи йўқ биз доим жамоамизни қўллаб келганмиз. Жиззахдаги ўйинга "Насаф" мухлислари футболчилардан ҳам кучлироқ тайёргарлик кўрмоқда десам янглишмайман.

- Финалда "Насаф" қандай таркибда майдонга тушади? Тахминингиз.
- Тўғриси тахминий таркибни айта олмайман. Буни мурббийлар ҳал қилишади. Лекин ўша куни барча асосий футболчиларимиз майдонга тушишига ишонаман.

- Финал учрашуви Жиззахда ўтишига муносабатингиз...
- Жуда яхши муносабатдамиз. Сабаби олдинлари финал фақат Тошкентда бўларди, вилоятдаги мухлисларнинг кўпчилиги финалга бора олмасди. Ўтган йилдан бошлаб ҳал қилувчи баҳслар вилоятларда ўтказила бошланди. Иккала жамоа учун ҳам нейтрал бўлган Жиззах варианти танланганидан хурсандмиз. Кейинги йилларда ҳам бошқа вилоятларга финал ўйинлари топширилишини истаймиз.

- Тахминий ҳисоб?
- Ҳисобни тахмин қила олмайман. Лекин "Насаф" жамоамизнинг ғалабасига ишонаман.


Бироздан сўнг "Бунёдкор" мухлислар клуби етакчиси Шавкат Имомовнинг фикрлари тақдим этилади.



Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика