RU

Последние новости

07:40Суперлига. "Навбаҳор" ОКМК устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, иккала жамоанинг биттадан голи ҳисобга олинмади  0 07:3040 ёшли Касорланинг голи “Овьедо“га 24 йиллик танаффусдан сўнг Ла Лига йўлланмасини қўлга киритишда ёрдам берди  0 03:46Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"  1 02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  26 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  8 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  87 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  18 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  1 19:23"Реал"га Родри керак  9 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  9 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2

"Насаф" Муборакда ҳам гол ўтказмасдан ғалаба қозониш сериясини давом эттира оладими? Новости

"Насаф" Муборакда ҳам гол ўтказмасдан ғалаба қозониш сериясини давом эттира оладими?

Бугун олий лиганинг 26-туридан ўрин олган бешта учрашув ўтказилади. Шулардан бири Муборак шаҳрида "Машъал" ва "Насаф" клублари ўртасида бўлиб ўтади.

16:00 - “Машъал” (Муборак) – “Насаф” (Қарши)

Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), Ҳ. Шодмонов (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Ф. Норсафаров (Қарши).

Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).

ПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров. 

Демак, бугун Муборак шаҳридаги Баҳром Вафоев номли стадионда воҳа дербиси кузатилади. Турнир жадвалининг 8-поғонасида бораётган "Машъал" иккинчи ўрин учун курашаётган "Насаф"га қарши баҳс олиб боради. 

Иккинчи даврада ҳозирча тўртта ғалабага эришган "Машъал" охирги турларни яхши ўтказа олмади. Жамоа сафрада "Қўқон-1912"ни мағлуб этиб қайтганидан бери кейинги тўртта учрашувда ғолиб чиқмади. "Машъал" ўз майдонида икки бор дуранг ўйнаган бўлса, сафардаги иккита беллашувда ютқазиб қўйди. 

Биласизми? "Машъал" ўз майдонида "Сўғдиёна" ва "Бухоро" билан дуранг қайд этди. Бу жамоа охирги марта 20-турда Муборакда зафар қучган ва ўшанда "газчилар" "Навбаҳор"дан 2:1 ҳисобида устун келишган. 

Факт: "Насаф"га қарши Қаршидаги беллашувда муборакликлар 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйишган. Ўтган йил Муборакда кечган учрашувда эса "Машъал" рақибини 1:0 ҳисобида мағлуб этган. 

"Насаф" ҳақида тўхталадиган бўлсак, бу жамоа иккинчи ўрин курашмоқда. Чемпионликка имконият йўқлиги бор гап, чунки буёғига "Локомотив" пешқадамликни асло топшириб қўймаса керак. Лекин "Насаф" иккинчи ўринни оладиган бўлса, бу ҳам қаршиликлар учун катта ютуқ бўлади. "Насаф" олдида бир қатор муҳим ўйинлар турибди ва шулардан бири бугун ўтказилади. 

Биласизми? "Насаф" иккинчи даврада жуда чиройли ўйин намойиш этмоқда. Буни мураббий ва мутахассислар ҳам бот-бот таъкидлашяпти. "Насаф" охирги еттита ўйинни гол ўтказмасдан ўз фойдасига ҳал этди ва буни жудаям яхши кўрсаткич деса бўлади. 

Факт: "Насаф" ўз майдонида "Бунёдкор"га мағлуб бўлганидан бери кейинги баҳсларнинг ҳаммасини ғалаба билан якунлади. Бундан ташқари, жамоа охирги иккита ўйинида бир хил 3:0 ҳисобида ғалабага эришди. "Нефтчи" - "Насаф" 0:3, "Насаф" - "Динамо" 3:0. 

Агар бугун "Машъал" ғалаба қозонса ёки гол уришнинг уддасидан чиқса, "Насаф"нинг кетма-кет еттита ўйинлик сериясига барҳам беради.


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика