RU

Последние новости

21:31Лука Модрич: "Мен 13 йилни дунёнинг энг буюк клубида ўтказдим, энди эса ўтмишда ҳозирги "Реал" даражадаси бўлган клубга келдим"  2 20:48"Ал Насср" Роналду орқали МЮ собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 19:59Миш-мишларга чек қўйилди: Лунин Мадридда қолади  0 19:33"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи: "Менга кўп футболчилар керак эмас"  2 19:05ТОП-5 қачон бошланади? Жамоалар янги мавсумга қандай тайёрланмоқда?  5 18:40Легионер посбон, Фарғонада ютган мураббий, дублга эришган футболчи ва собиқ клубига гол урган ҳужумчи — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари   2 18:28"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида  1 18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   5 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  8 17:36Манба: Аббос Файзуллаев Конференциялар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  3 17:24Фарғона давлат университети стадиони Про лига баҳсига мезбонлик қилади  8 17:02Парти фаолиятини Ла Лигада давом эттиради  2 16:34Деле Алли фаолиятини якунлагани йўқ  2 16:05Магуайр "Манчестер Юнайтед" сардорлар кенгашида  0 15:42Ирландия клуби футболчи билан тузган шартномасини 4 кун ўтиб бекор қилди  1

"Насаф": "Мавсумнинг сўнгги расмий учрашувини жамоамиз дуранг билан якунлади" Новости

"Насаф": "Мавсумнинг сўнгги расмий учрашувини жамоамиз дуранг билан якунлади"

Ҳавонинг кескин тушиб кетиши бунинг устига бутун учрашув мобайнида тинимсиз ёмғир ёғиб туриши, ўйин сифати ва майдон ҳолатига салбий таъсир кўрсатган бўлсада, чемпионатнинг сўнгги учрашуви кескин курашларга бой бўлди.
Учрашувнинг 16-дақиқасида “Насаф”нинг навбатдаги ҳужуми гўёки самарасиз якунлангандек кўринсада, “Олмалиқ” ҳимоячиларининг эътиборсизлиги натижасида мезбонлар ярим ҳимоячиси Фарруҳ Сайфиев рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни дарвозабон устидан ошириб тўрга йўллади - 1:0. 28-дақиқада “Насаф” сардори ва чемпионат тўпурари Артур Геворкян мавсумдаги 18-голини киритди. Қаршилик футболчилар бурчак тўпини ўйинга киритишгач, “Олмалиқ” ҳимоячилари хавфни бартараф этишда хатога йўл қўйишди. Натижада туркманистонлик легионер яқин масофадан Хонимқулов қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди.  Бўлимнинг сўнгги беш дақиқасида қаршиликлар икки марта тўп киритиш имкониятига эга бўлишди. Дастлаб Ҳамробековнинг ажойиб пасидан кейин Шомуродов дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб, яқин бурчакка зарба йўллади. Дарвозабон тўпни қийинчилик билан қайтарди. Орадан бир дақиқа ўтгач, Геворкян Сайфиевни рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқарди. Ёш ярим ҳимоячимиз эса тўпни дарвозага йўллаш ўрнига, уни жамоа сардори Геворкянга қайтаришга уринди. Буни ўз вақтида пайқаган “Олмалиқ” ҳимоячиси жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

Бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Шквирин шогирдларининг чап қанотдан бошлаган ҳужумидан сўнг тўп “Насаф” жарима майдончасига оширилди ва Зоҳир Примов ўткир бурчак остида бўлишига қарамай Элдорбек Суюнов қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди – 2:1.


Иккинчи бўлимни ҳисобда ортда қолаётган меҳмонлар ўта фаоллик билан бошлашди ва ўйиннинг сўнгги дақиқаларида  мағлубиятдан қутулиб қолишди. Шу куни “Олмалиқ” сафида жуда яхши ўйин намойиш этган жамоанинг тунислик легионери Шакир Зуаги жарима майдончаси ташқарисидан ажойиб зарбаси билан мувозанатни тиклади - 2:2. Қизиғи шундаки, ўтган йилги мавсумнинг илк учрашувида Қаршида мазкур жамоаларнинг тўқнашувида сўнгги дақиқаларда “Насаф” сўнгги дақиқаларда гол киритиб (2:2), мағлубиятдан қутулиб қолган бўлса, Олий лига-2014 да энди “Олмалиқ” футболчилари Қаршидаги баҳснинг сўнгги дақиқасида гол киритиб, ўйин жанговар дуранг билан якунланишини таъминлашди – 2:2.

 

 

Олий лига, 26-тур. 07.11.2014.


“Насаф” – “Олмалиқ” 2:2 (2:1)
 

Қарши шаҳри. “Марказий” стадион.1251 томошабин.



Ҳакамлар: Илгиз Танташев (Бухоро) – 9,0, Бобир Қодиров (Бухоро)- 9,0, Абдураҳмон Қўлдошев (Бухоро) -9,0, Дониёр Досанов (Тошкент)- 9.


Назоратчи: В.Валицкий
 

ЎзПФЛ вакили:  А.Худайдатов.


“Насаф”: 25. Элдорбек Суюнов, 9. Илҳом Шомуродов, 17. Артур Геворкян (с), 20. Эркин Бойдуллаев, 22. Шоҳруҳ Гадоев (5. Ботир Қораев, 53), 23. Шерзод Аъзамов, 27. Илҳом Юнусов (16. Алишер Юсупов, 72), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 32. Ҳамза Каримов, 33. Одилжон Ҳамробеков (57. Азизжон Ғаниев, 87), Фарруҳ Сайфиев.
 
Захирадагилар: 1. Михаил Наумов, 4. Мақсуд Каримов, 19. Игорь Таран, 38. Дониёр Нарзуллаев.


“Олмалиқ”: 16.Умиджон Хонимқулов, 5. Азамат Исроилов, 6. Зуаги Шакири, 7. Достон Абдураҳмонов (с), 10. Санжар Шоаҳмедов (9. Зафар Полвонов, 70), 11. Зоҳир Пиримов, 18. Дилявер Абибуллаев (93. Исломбек Исоқжонов, 43) 20. Дарко Станоевич, 24. Диёр Туропов (17. Никита Павленко, 46) , 50. Евгений Гоголь, 87. Жаҳонгир Жиямуродов
 
Захирадагилар: 25. Акмал Ортиқов, 2. Темур Кагиров, 23. Сарваржон Жўраев, 55. Петар Франжич.

Голлар
: Ф.Сайфиев (17), А.Геворкян (28) – З.Примов (45), Ш.Зуаги (90+1).


Огоҳлантиришлар
: И.Юнусов (31), Ш.Гадоев (47) – Д.Абдураҳмонов (27).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика