RU

Последние новости

00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  0 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  13 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  117 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  2 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2

«Насаф» логотипи ўзгарди! Новости

«Насаф» логотипи ўзгарди!

Хабарингиз бор, «Насаф» жамоаси Coca-Cola Суперлигаси 9- турида Қўқоннинг “Қўқон-1912“ жамоаси меҳмони бўлганди (2:2).

Айнан шу беллашувда «аждарлар» ўзларининг янги формаларида ҳаракат қилишди. Эътибор қилган бўлсангиз янги формада жамоанинг янги рамзи акс эттирилган.

Ўзингизга маълум, жамоа 2009-2011 йиллардаги спорт формасида аждар рамзи туширилган логотипдан фойдаланган эди. Жамоанинг халқ орасидаги номи ҳам айнан «аждарлар» деб юритилади. Клуб раҳбарияти мавсум аввалида кўп сонли мухлисларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда яна ушбу рамзга янгича руҳда қайтишни ният қилган эди. Аммо бутун дунё бўйлаб ёйилган коронавирус пандемияси туфайли режаларни бироз чўзиб туришга тўғри келди.

Жамоа логотипида «аждар» тимсолининг акс этиши ҳам Қарши шаҳри тарихига бориб тақалади. 2006 йилда Қарши шаҳрининг 2700 йиллик юбилейи нишонланганида хабарингиз бор. Айнан Қарши тарихини ўрганиш жараёнида Қарши яқинидаги Ерқўрғон тепаликларидан «аждар» тимсоли акс эттирилган тангалар топилган!

Қуйида "Насаф"нинг янги логотипини ҳавола этамиз.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика