RU

Последние новости

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

"Насаф" лагеридан дарак Новости

"Насаф" лагеридан дарак

Теги :  "Насаф"
Қаршининг "Насаф" жамоаси Суперлиганинг иккинчи даврасига тайёргарликни клуб қароргоҳида давом эттирмоқда.

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоа 14 июлдан бошлаб Қаршида йиғилган ва иккинчи даврага тараддуд кўрмоқда. "Насаф" мураббийлар штаби жамоага легионер олиб келиш борасида селекция ишларини давом эттирмоқда. Ҳозирча изланаётган хорижлик футболчилар ичидан малакали ўйинчини топиш чўзилмоқда. Аммо селекцион ишлар давом этмоқда. Агарда Рўзиқул Бердиев талабларига мос тушадиган легионер топилса, унда жамоа иккинчи даврага қадар таркибга хорижлик футболчини қўшиб олиши мумкин.

Клуб раҳбарияти жамоага легионер олиб келиш учун рухсат берган ва унга маош тўлашга ҳам ваъда берганди. Бироқ мураббийлар штабини талабларига мос тушадиган легионер топилиши давралар оралиғида қийинчилик туғдирмоқда.

Бугун интернетда пайдо бўлган миш-мишлар хусусидан мухлислар сайтимизга кўплаб мурожаатлар билан чиқишди. Бироқ Карлос Веланинг "Насаф" келиши мумкинлиги ҳақида хабарлар асоссиз ва мутлақо нотўғри. Буни "Насаф" клуби вакиллари ҳам алоҳида таъкидлашди ва мухлисларни асоссиз хабар ёки миш-мишларга ишонмасликларини сўрашди.

"Насаф"да иккинчи даврада легионерлар пайдо бўлиши мумкин, агарда улар Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги мураббийлар штабига маъқул келадиган даражада бўлса. Акс ҳолда "Насаф" чемпионатни легионерларсиз ўтказади.

Жамоадаги ўзгаришларга келадиган бўлсак, ҳозирча Бобир Давлатовдан бошқа клубни тарк этган футболчи йўқ. Маҳаллий футболчилардан ҳам янги номлар йўқ. "Насаф" 19 июль куни "Машъал"га қарши назорат ўйинини ўтказади ва шундан сўнг футболчиларга 1 кунлик таътил берилади.

21 июлдан эътиборан эса "Насаф" Суперлиганинг 14-тур доирасидаги "Сурхон"га қарши ўйинга тайёргарлик жараёнини бошлайди.

Рейтинг: +46   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика