RU

Последние новости

19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  5 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2

“Насаф” клуби ўз мухлисларини қадрлайди Новости

“Насаф” клуби ўз мухлисларини қадрлайди

Бугун “Насаф” – “Бунёдкор” учрашуви бошланишидан аввал “Марказий”га ташриф буюрган мухлислар қизиқарли ва ҳаяжонли воқеага гувоҳ бўлишди.

“Насаф” футбол клубининг ташкил бўлгандан буён ашаддий мухлиси бўлган, эллик йилдан ошиқ ёшларга таълим ва тарбия берган устоз, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, доцент. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган пахта устаси, мухлислар клубининг фаол аъзоси Чори Аслановнинг муборак 75 ёшга тўлганлиги стадионда ўзгача нишонланди. У кишига ҳурмат ва эҳтиром учун миллий тўнимиз кийдирилди, эсдалик совғалари топширилди. Стадион суҳандони у кишига “Насаф” ПФКнинг табригини ўқиб эшиттирди. “Марказий”га ташриф буюрган футбол шайдолари у кишини тик туриб узоқ олқишлашди.

Бу тадбир “Насаф” ПФК мухлислар клуби ташаббуси билан ташкил этилди.

Устозимиз ва мухлисимиз Чори Асланов 75 ёшга тўлсада, “Насаф”нинг ҳоҳ ўз майдонидаги, ҳоҳ сафардаги ўйинларини томоша қилишни ҳеч қачон канда қилмайдилар. У киши ёш мухлисларимизни футболга қизиқтиришда ўрнак ва уларга устозлик қилмоқдалар.

“Насаф” ПФК ўзининг шундай мухлислари борлигидан фахрланади ва бундай мухлисларини доимо қадрлайди.

Ҳурматли устозимиз ва мухлисимиз Чори Аслановнинг 75 ёшга тўлганлиги муносбати билан бутун “Насаф” ПФК жамоаси номидан, клубимизнинг кўпмингсонли ишқибозлари номидан самимий табриклаймиз! У кишига сиҳат-саломатлик, узоқ умр тилаб қоламиз. Клубимиз билан доимо бирга бўлишда чарчаманг деб, қоламиз.

Бугун яна тўрт нафар “Насаф” футбол клубининг ашаддий ишқибозлари Жавлон Жамолов ва Элдор Нарзуллаев, Қаҳрамон Рўзиқулов ва Улуғбек Амирқуловлар бу йилги чемпионатнинг биринчи даврасидаги “Насаф” клубининг энг фаол мухлислари” сифатида эътироф этилди. Уларга эсдалик учун махсус футболкалар топширилди.

“Насаф” футбол клуби доимо ўз мухлисларини ана шундай қадрлайди.



Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика