RU

Последние новости

11:55"Арсенал" бразилиялик футболчига қизиқиб қолди  0 11:28Родригонинг "Реал"дан "Манчестер Сити"га эҳтимолий ўтиш тафсилотлари маълум бўлди  1 10:48Превью. 8 йиллик танаффусдан сўнг "Бунёдкор" "Бухоро"ни ўз уйида мағлуб эта оладими?  3 10:20Превью. Ўтган тур мағлуб бўлган "Андижон" ва "Машъал" ўзаро баҳс олиб боради  0 09:53Флик йирик ғалабадан сўнг футболчиларини танқдид қилди  5 09:25Превью. Сўнгги турда ғалаба қозонган "Қўқон-1912" ва "Сурхон" баҳсида устунлик ким томонда?  0 08:58Гвардиола таркибдан норози эканлигини маълум қилди  10 08:40Ўртоқлик ўйинлари. "Интер" ва "Ювентус" ғалаба қозонди, "Рома" эса Саудия клуби билан дуранг ўйнади  1 08:27Sofascore. "Нол"га ўйнаган Алиқулов ва Ҳусанов, гол урган Ғаниев кечаги учрашувларда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56Суперлига. Бугун яна 3 та учрашув бор  2 07:25МЛС. "Интер Майами" "Лос-Анжелес Гэлакси"ни мағлуб этди, Месси захирадан тушиб, гол ва ассист қайд этди  6 06:55Суперлига. "Навбаҳор" дербида ютқазди, "Насаф" ва "Динамо" эса ўз майдонларида ғалаба қозонишди  3 01:35Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Аланяспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1 01:31"Бавария" — Германия Суперкубоги соҳиби  0 01:07U-21 биринчилиги. Йовович ва Марушич "Насаф"га гол урди, "Сўғдиёна"дан суперкамбэк, пешқадамдан мағлубият  2

"Насаф": Йиғиндаги илк рақибмиз - “Ильичевец” Новости

"Насаф": Йиғиндаги илк рақибмиз - “Ильичевец”

Янги мавсумга тайёргарликни учинчи босқичини Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказаётган “Насаф” футболчилари кунига икки маҳалдан машғулотларда иштирок этишмоқда.
Жамоа аъзолари 22 январь санасида Анталияга етиб келган бўлса, жамоа сардори ва етакчиси Артур Геворкян орадан бир кун ўтиб сафга қўшилди. Шунингдек, миллий терма жамоа сафида Осиё кубогида иштирок этган уч нафар футболчимиз – Элдорбек Суюнов, Шуҳрат Муҳаммадиев ва Фарруҳ Сайфиевлар 24 январь куни жамоа ихтиёрига етиб келишди. Шу боис мураббийлар штаби уларга икки кунлик таътил беришди.

Режага кўра, “Насаф” футболчилари 25 январь санасида Озарбойжоннинг “Габала” жамоаси билан назорат учрашувини ўтказишлари лозим эди. Аммо кеча Анталияда кучли ёмғир ёғиб ўтганлиги боис, ушбу ўйин бекор қилинди ва футболчиларимиз машғулотлар билан чекланишди. Дарвоқе, кечаги машғулотларни жамоамиз ОФК томонидан Осиё чемпионлар лигасида иштирок этадиган жамоалар учун бериладиган махсус тўпларда ўтказишди.

Бугун “Насаф” илк назорат учрашувини Украинанинг “Иличевец” жамоаси билан ўтказади. Мариупол шаҳри шарафини ҳимоя қилаётган жамоа айни пайтда Украина премьер лигасида сўнгги поғонада бормоқда. Ушбу жамоа аъзолари Анталияда футболчиларимиз билан битта меҳмонхонада истиқомат қилишмоқда. “Насаф” икки йил илгари айнан Анталиядаги йиғин давомида ҳам ушбу жамоа билан куч синашган ва ўшанда томонлар голсиз дурангга имзо чекишганди. Янги мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қиладиган украиналик легионер Олександр Каблаш  2007-2008 йилги мавсумда Украина биринчи лигасида мариуполликлар шарафини ҳимоя қилган.

Эртанги учрашув маҳаллий вақт билан 15:30 (Тошкент вақти билан 18:30)да бошланади. Ўйин жамоамиз истиқомат қилаётган меҳмонхонага қарашли футбол майдонида ўтказилади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика