“Насаф” илк бор Фарғонадан йирик ғалаба билан қайтди
14 окт 2017 00:46
Новости
“Насаф” илк бор Фарғонадан йирик ғалаба билан қайтди
Ушбу ғалаба қаршиликларнинг жориймавсумдаги 15 ғалабаси сифатида қайд этилди. Эътиборли жиҳати, “Насаф” ўзаро ўйинлар тарихида илк бор Фарғонада “Нефтчи”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Бунгача “аждарлар” водийда мезбонлар устидан жами уч марта кичик ҳисобларда (2010 – 1:2, 2014-0:1, 2015-0:1) ғолиб чиқишган. Умуман қаршиликлар саккиз йилдан буён Фарғонада “Нефтчи”га мағлуб бўлмай келишмоқда. "Нефтчи" сўнгги марта 2009 йилда ўз уйида "Насаф"дан уч очко олган.
Жорий мавсумда “Нефтчи” ҳар иккала даврадаги беллашувда ҳам қаршиликлар дарвозасига йўл топа олмади (0:2, 0:3). 2015 йилги мавсумдаги учрашувларда ҳам “Насаф” ҳар икки баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолганди. (Қаршида ҳам, Фарғонада ҳам 1:0 ҳисобида зафар қучилган).
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Комментарии