RU

Последние новости

12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  0 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  0 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  3 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  10 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  5 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  7 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  15 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  2 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  11 08:00"Навбаҳор" "Пахтакор"га ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мозговой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  17 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  8 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0

“Насаф” иккита учрашувида "Шўртан" дарвозасига 7та гол урди Новости

“Насаф” иккита учрашувида "Шўртан" дарвозасига 7та гол урди

Теги :  НасафШўртан
Миллий чемпионатимизда юзага келган танаффусдан унумли фойдаланишни режалаштирган "Насаф" бугун Ғузор шаҳрида “Шўртан” жамоаси билан иккита назорат учрашувлари ташкил этди.

Назорат учрашувлари икки томон келишувига биноан 60 дақиқадан иборат бўлди.

Дастлабки назорат учрашувида майдонга тушган футболчиларимиз тўрт марта мезбонлар дарвозасини ишғол қилишди. Голларни Азамат Алланиёзов (3) ва Ислом Кенжабоевлар киритишди.

Мураббийларимиз шунингдек дастлабки назорат учрашувида бир қанча ёш футболчиларни майдонда синаб кўришди. Жумладан, Жавоҳир Комилов, Ислом Кенжабоев, Дилшод Саитов ва Ғолиб Ғайбуллаевлар бугун асосий таркиб ўйинчиларимиз билан биргаликда ҳаракат қилишди.

Қуйида дастлабки назорат учрашуви қайдномаси билан танишинг:

Назорат учрашуви. 09.10.2016.

“Шўртан” (Ғузор) – “Насаф” (Қарши) 0:4 (0:2)

“Ғузор” марказий стадиони.

Ҳакамлар
: Равшан Абдувохидов, Артём Калинин, Жанон Хомидов

Гол: Азамат Алланиёзов, (3), Ислом Кенжабоев (1).

“Шўртан”: 93.Алибек Туробов, 14.Умарбек Эшмуродов, 3.Ҳасанбой Эргашев, 22.Лазиз Убайдуллаев, 48.Висал Магеррамов, 7.Олимжон Каримов, 18.Шахзодбек Хурсанов, 17.Ғулом Раҳмонов, 19.Маъруфхон Муродов, 11.Зафар Полвонов, 50.Севдиёр Ҳамроқулов.
Захирадан майдонга тушганлар: 16.Акмал Раҳимов, 4.Нурали Падаров, 5.Мирмуҳсин Сатторов, 6.Алишер Арсланов, 9.Темур Комилжонов, 15.Рустам Ҳайдаров, 20.Акром Баҳромов.

“Насаф”: 99.Жавоҳир Комилов, 5.Ильдар Маматказин, 6.Ислом Кенжабоев, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 15.Шахбоз Эркинов, 21.Азамат Алланиёзов, 32.Шерзод Аъзамов, 28.Фозил Мусаев, 31.Сайдулло Раҳматов, 38.Дониёржон Нарзуллаев, 42.Нажмиддин Нормуродов.
Захирадан майдонга тушганлар: 14.Дилшод Саитов, 16.Ғолиб Ғайбуллаев.

Иккинчи назорат учрашувида жамоамиз таркибида қуйидаги футболчилар майдонга тушишди.

1.Жавоҳир Комилов, 34.Фарруҳ Сайфиев, 27.Ислом Рашидхонов, 16.Дилшод Хушбаков, 69.Драган Черан, 33.Одилжон Ҳамробеков, 4.Мақсуд Каримов, 18.Баҳром Абдураҳимов, 22.Игорь Голбан, 8.Сирожиддин Қўзиев, 6.Акмалжон Олимов.
Захирадан эса қуйидаги футболчиларимиз майдонга тушишди: Музаффар Шарипов, Акмал Мозговой, Ғолиб Ғайбуллаев, Нажмиддин Нормуродов, Дилшод Саитов, Наврўз Изатиллаев.

Иккинчи назорат учрашуви
“Шўртан” (Ғузор) – “Насаф” (Қарши) 0:3 (0:1)
"Ғузор" марказий стадиони
Ҳакамлар:
Артем Калинин, Равшан Абдувохидов, Жанон Хомидов.
Голлар: Игорь Голбан (1), Дилшод Хушбаков (2).

Иккинчи назорат учрашувида ҳам мураббийларимиз бир қанча ёш футболчиларимизни майдонга туширишди. Шуниси диққатга сазоворки, бу футболчиларимиз ҳам асосий таркиб ўйинчиларимиз билан бир-бирларини ўзаро тушунган ҳолда майдонда ҳаракат қилишди.

Навбатдаги назорат учрашувида ҳисобни дастлаб Игорь Голбан очган бўлса, Дилшод Хушбаков ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйишни уддалади.

Шундай қилиб, жамоамиз “Шўртан” билан ўтказилган иккала назорат учрашувида ҳам йирик ҳисобларда ғалаба қозонди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика