RU

Последние новости

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  1 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  4 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

"Насаф" иккинчи дарвада барча уй учрашувларини тўғридан-тўғри трансляция қилади Новости

"Насаф" иккинчи дарвада барча уй учрашувларини тўғридан-тўғри трансляция қилади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамда Швейцариянинг “Empower Sports” компанияси билан ҳамкорликда янги лойиҳани амалга ошириш борасида шартнома имзолагани ҳақида хабар берилганди.

Келишувга кўра, иккинчи даврадан бошлаб Ўзбекистон чемпионати Олий Лига учрашувларининг тўғридан-тўғри трансляциялари “Empower Sports” компаниясига тегишли Mycujoo.tv сайтида, Олий Лига клублари расмий сайтлари, ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида бир пайтнинг ўзида трансляция қилинади.

Шу муносабат билан 23–24 июль кунлари Тошкентдаги Raddison Blu Hotel меҳмонхонасида Олий Лига иштирокчи жамоалари вакиллари учун махсус семинар-устахона ташкил этилди. Семинар “Empower Sports” компанияси вакиллари Диего  Компаире ва Даниэль Портабелла томонидан олиб борилди.

Унда Швейцария компаниясининг махсус интернет-платформаси бўлган Mycujoo.tv сайтида футбол ўйинларини қай тариқа жонли эфирга узатиш борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ушбу семинарда икки нафар ходимимиз Туроб Ҳайдаров ва Эркин Комиловлар ҳам иштирок этишди. Иккинчи даврадан бошлаб, "Насаф" жамоамиз иштирокидаги уй учрашувларининг видеотрансляциялари “Empower Sports” компаниясига тегишли Mycujoo.tv сайтида ва клубимизнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий каналлари орқали тўғридан-тўғри намойиш қилинади. Ушбу трансляцияларни ташкил этишда ходимларимиз керакли билимларга эга бўлишди ва улар орқали клубимизга зарур жиҳозлар тақдим этилди.

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика