"Насаф" Ғолиб Ғайбуллаев ва Алибек Давронов билан янги шартнома имзолади
29 ноя 2023 15:24
Новости
"Насаф" Ғолиб Ғайбуллаев ва Алибек Давронов билан янги шартнома имзолади
"Насаф" клуби етакчилари билан шартнома муддатини узайтирди.
Клуб ҳимоянинг муҳим аъзолари Алибек Давронов ва Ғолиб Ғайбуллаев билан келишувни 2027 йилгача узайтирди.
"Бугун “Насаф” футбол клубининг ҳимоя қўрғонлари Ғолиб Ғайбуллаев ва Алибек Давроновлар билан шартномалар узайтирилди. Ҳар иккала ҳимоячи ҳам жамоамиз билан 2027 йилгача бирга бўлишади.
Ўзингизга маълум, Ғолиб ва Алибек “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчилари ҳисобланишади. Сўнгги йилларда қўлга киритилган совринларда ҳам ушбу футболчиларни хизматлари беқиёс. Ҳамкорликнинг давом этиши ҳар иккала томон учун ҳам баракали бўлсин", - дейилади клуб хабарида.





Похожие новости
21:50
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди 95
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии