"Насаф" етакчиларидан бири "Пахтакор"га ўтишга яқин
11 дек 2020 13:01
Новости
"Насаф" етакчиларидан бири "Пахтакор"га ўтишга яқин
"Насаф" билан жорий йил якунида шартномаси тугаётган Шароф Муҳитдиновнинг қаршиликлар клуб президенти билан янги келишув борасидаги музокараси муваффақиятсиз тугаган. Натижада Шароф Муҳитдинов "Насаф" билан клуб таклиф этган шартга кўнмаган ва ўртадаги шартнома узайтирилмаган.
Январда эркин агентга айланадиган маҳоратли футболчига "Пахтакор" томонидан жиддий қизиқиш билдирилмоқда. Томонлар оғзаки музокаралар ўтказишган ва деярли келишувга эришилган. Кубок ўйинлари тугаганидан сўнг Шароф Муҳитдинов агарда хориж клубларидан аниқ таклиф бўлмаса, унда катта эҳтимол "Пахтакор" билан расман шартнома имзолайди.

Шароф Муҳитдиновнинг хизматларига шахсан "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе қизиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Шароф Муҳитдинов "Насаф" академияси тарбиланувчиси ҳисобланади ва футболчи қаршиликлар таркибида турли позицияларда ўйнаган. Аслида марказий ярим ҳимоячи ҳисобланган Муҳитдинов бир вақтнинг ўзида ҳам чап қанот ҳимоячиси, ҳужумкор вингер ва майдон марказида ҳаракатланиши мумкин.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии