RU

Последние новости

15:53ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  8 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  1 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  17 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  13 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  10 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  21 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3

“Насаф” - “Бунёдкор” Превью Новости

“Насаф” - “Бунёдкор” Превью

Шу ҳафтанинг жума кунидан Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг 18-тур учрашувларига старт берилади.

“Насаф” бу турда Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасини қабул қилади. Учрашув “Марказий” стадионда соат 19:30да бошланади.

ЎзПФЛ 18-тур

“Насаф” (Қарши) – “Бунёдкор” (Тошкент)
18.08.2017. “Марказий” стадион. 19:30да
Бош ҳакам:
Зокиржон Қодиров (Навоий)
Ёрдамчи ҳакамлар: Обид Жумаев (Навоий), Руслан Самандаров (Навоий)
Захира ҳаками: Шуҳрат Ражабов (Бухоро)
Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Бобур Ҳайдаров.
 
Ўзаро учрашувларга оид маълумотлар
Шу пайтгача Олий лигада бу икки жамоа 21 маротаба куч синашишган. Ўтказилган ўйинларнинг 10 тасида “Бунёдкор”нинг қўли баланд келган бўлса, 8 учрашувда кучлар тенг келган. “Насаф” футболчилари уч ўйинда ғалаба нашидасини суришган. Тўплар фарқи – 12:29  “қалдирғочлар” фойдасига.

Бу жамоалар ўртасидаги  биринчи давра учрашуви Тошкентда бўлиб ўтди. Унда “аждарлар” 3:2 ҳисобида мағлуб бўлишган.  

Қаршидаги учрашувларга оид фактлар
“Насаф” ва “Бунёдкор” жамоалари Қаршида 10 бор куч синашишган. Шундан 2тасида “аждарлар” ғалабага эришишган. “Бунёдкор” ҳам Қаршидан 2 марта уч очко билан қайтган. Қаршидаги 6 учрашувда ўзаро дуранг қайд этилган. Қаршидаги учрашувларда дарвозаларга жами 11та тўп киритилган. Тўплар нисбати 6:5. “Насаф” фойдасига.

“Насаф”нинг ўзаро ўйинларда “Бунёдкор" устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 2:0 га тенг. “Бунёдкор”нинг йирик ғалабаси эса – 5:0.

“Насаф” сўнгги бор “Бунёдкор”ни Қаршида 2014 йили мағлуб этган. “Бунёдкор” жамоаси эса Қаршида сўнгги ғалабасини 2010 йили нишонлаган.

Қизиқарлиси, “Насаф” ўз тарихида “Бунёдкор”ни Қаршида Бердиев бошчилигида илк марта 2013 йили мағлуб этган.

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув натижалари:
28.05.2016. “Насаф” – “Бунёдкор”  1:1
26.10.2015. “Насаф” – “Бунёдкор” 0:0
19.05.2014. “Насаф” – “Бунёдкор” 2:0
03.11.2013. “Насаф” – “Бунёдкор” 1:0
26.08.2012. “Насаф” – “Бунёдкор” 0:0
 
Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати


Айни пайтда “Насаф” жамоамиз 29 очко билан турнир жадвалининг 3-поғонасини эгаллаб турибди. “Бунёдкор” жамоаси ҳисобида 25 очко бор. Улар турнир жадвалининг 6-поғонасида боришмоқда.

Жамоа тўпурарлари

“Насаф” жамоамиз футболчилари бу йилги баҳсларда рақиблари дарвозасига 27та тўп киритишган. Ўз дарвозасидан эса 15та тўп ўтказиб юборган. “Аждарлар”нинг барча голларига жами ўн икки нафар футболчиимиз муаллифлик қилишган. Айни пайтда жамоамиз тўпурари Драган Черан бўлиб турибди. Унинг ҳисобига 10та гол ёзилган.

“Бунёдкор” жамоаси бу йилги баҳсларда рақиблари дарвозасини 17 марта ишғол қилишиб, ўз дарвозаларидан 16т тўп олиб чиқишган. “Қалдирғочлар”нинг голларига жами 6 нафар футболчиси муаллиф бўлган. Жамонинг айни пайтдаги тўпурари Достонбек Ҳамдамов ҳисобланади. Унинг ҳисобига 9та гол ёзилган.

Жамоалар 18 август куни ўзаро 22-учрашувда куч синашишади. “Насаф” ўзининг олий лигадаги 606-учрашувида майдонга тушади. Жамомиз ўз тарихидаги 340-ғалабасини нишонлаш арафасида турибди.

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳи майдонида 17 август куни бўлиб ўтади. Учрашув соат 17:45да бошланади.

Барча футбол шайдоларини ана шу қизиқарли учрашувларга таклиф этиб қоламиз.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика