RU

Последние новости

02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  19 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  19 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  1 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  6 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  5 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  3 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  2 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  54 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0

“Насаф” бугун тўлиқ таркибда машғулот ўтказди+фото Новости

“Насаф” бугун тўлиқ таркибда машғулот ўтказди+фото

Хабарингиз бор, эртага “Насаф” футболчилари Олий лига доирасида Самарқанднинг “Динамо” жамоасига қарши майдонга чиқади.
Бугун кундузги машғулотни “Насаф” футболчилари учрашув ўтадиган “Марказий” стадионда ўтказишди.

Миллий терма жамоа йиғинидан қайтиб келган  Суюнов, Сайфиев, Муҳаммадиев ва Гадоев ҳам бугунги машғулотларда тўлиқ куч билан ишлашди. Шунингдек, Туркманистон термасидан чақирув олган ва Эрон термасига қарши ўйиндан иштирок этиб қайтган жамоамиз сардори Артур Геворкян ҳам бугунги машғулотларда астойдил тер тўкди.

Қувонарли томони, “Бунёдкор”га қарши ўйиндан илгари кичик жароҳат олиб, маълум муддат сафдан чиққан словениялик ҳимоячимиз Рок Рой ҳам асосий таркиб аъзолари билан машғулот ўтказди. Иккинчи даврада сафга қайтиши кутилаётган ҳужумчимиз Азамат Алланиязов эса жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Илнур Сибагатулин билан шуғулланди.

Бугунги машғулотлардан фотожамланмани қуйидаги манзил орқали томоша қилишингиз мумкин.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика