"Насаф" бугун Қаршида йиғилади
17 фев 2015 02:20
Новости
"Насаф" бугун Қаршида йиғилади
Туркиянинг Анталия шаҳрида ташкил этилган йиғиндан кейин 13 февраль куни "аждарлар" юртимизга қайтиб келишган эди. Рўзиқул Бердиев футболчиларга уч кунлик қисқа таътил берганди. Бугундан эътиборан эса "Насаф" жамоаси ўзининг Қаршидаги қароргоҳида йиғилади ва янги мавсумга тайёргарликни давом эттиради. Туркиядаги йиғиндан кейин жамоага янги таклиф этилган легионерлар Олександр Коблаш ва Рой Роклар ўз юртларига дам олиш учун жўнаб кетишган эди. Ҳар иккала футболчи бугун юртимизга қайтиб келишади ва "Насаф" машғулотларига киришишади. Олександр Коблаш Қаршига боришдан олдин Тошкентда тиббий кўрикдан ўтишиш кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, янги мавсумдан бошлаб ўтган йилни "Сўғдиёна" таркибида ўтказган украиналик ҳужумчи Олександр Коблаш "аждарлар" сафида ўйнайди. Шунингдек, Анталиядаги йиғинда таклиф этилган словениялик ҳимоячи Рой Рок ҳам Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги мураббийлар штабига маъқул келган ва эндиликда Рок "Насаф" аъзоси саналади.
Қаршининг "Насаф" жамоаси янги мавсумдаги ўзининг илк ўйинини ОЧЛ 1-тур баҳсида Эроннинг "Тракторсозий" жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 25 февраль куни, Қарши шаҳридаги "Марказий" стадионда бўлиб ўтади.
Комментарии