RU

Последние новости

17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  5 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  17 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  54 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  1 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  3 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7

“Насаф”: Бугун “Карпати” билан ўйнаймиз Новости

“Насаф”: Бугун “Карпати” билан ўйнаймиз

Бугун "Насаф" Анталиядаги йиғин мобайнида бешинчи назорат учрашувини ўтказади. Рақиб Львов шаҳрининг “Карпати” жамоаси бўлади.

“Карпати” клуби 1963 йилда ташкил этилган бўлиб, жуда бой тарихга эгадир. Жамоа 1969 йили собиқ иттифоқ даврида қуйи лига жамоалари ичида биллур совринни қўлга киритгани билан ном таратган. Клуб шунингдек собиқ иттифоқ даврида (9 мавсум) юқори лигада ҳам иштирок этган. Шунингдек клуб Украина премьер лигасининг совриндори ва икки марта мамлакат кубоги финалчиси ҳисобланади.

“Карпати” клуби ҳозиргача Европа кубок эгалари кубоги (2 марта), УЕФА кубоги (1 марта) ва Европа лигасида (2 марта) ҳам иштирок этган.



Жамоага айни пайтда белоруссиялик мутахасис Олег Дулуб мураббийлик қилмоқда. Уй ўйинларини “Львов Арена” стадионида ўтказади, сиғими 34 915 ўрин.

Украина чемпионатида ҳозир давралар оралиғидаги танаффус пайти. Иккинчи давра учрашувлари феврал ойи охирида бошланади. Львовликлар жамоаси, 12та жамоа ичида сўнгги 12-ўринни эгаллаб турибди. Улар бор йўғи 5 очко тўплашган холос. Турнир жадвалини Донецкнинг “Шахтёр” жамоаси бошқариб бормоқда. Улар ҳисобида 50 очко бор.

“Карпати” жамоас таркибида фақат маҳаллий – украиналик футболчилар фаолият юритишади.

“Карпати” клуби УЕФА ва Украина ФФ томонидан, клуб мухлисларининг миллатчилиги учун бир неча марта молиявий жаримага ҳам тортилган.

Бугунги учрашув бизнинг вақт билан соат 19:00да бошланади. Учрашув “WOW Topkapi Palace” меҳмонхонаси футбол майдонида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика