RU

Последние новости

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  9 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

“Насаф” бугун чемпионатдаги иштирокини бошлайди Новости

“Насаф” бугун чемпионатдаги иштирокини бошлайди

Теги :  НасафШўртан
Мамлакатимиз чемпионати ҳам старт олди. Олий лигада иштирок этаётган 16 жамоа кечадан ўзаро баҳсларни бошлашди.

Бугун “Марказий” стадионимизда расман XXV Ўзбекистон миллий чемпионати бошланади. Дастлабки тур доирасидаги учрашувда жамоамиз Ғузорнинг “Шўртан” жамоасига қарши майдонга тушади.
 
Бу йилда бўлиб ўтган Ўзбекистон Суперкубогида ва ОЧЛ 2-турида ғалаба қозонган жамоамиз иштирокидаги ўйинларга қизиқиш борган сари ортиб бормоқда.
 
Бугунги учрашув шунингдек “воҳа дербиси” мақомига ҳам эга.
 
“Шўртан” жамоаси билан бўладиган учрашувлар доимо кескин ва муросасиз кечган. Бугунги учрашувнинг қизиқарли яна бир томони шундаки, жамоамиз сафида илк марта майдонга тушадиган ўйинчилар ҳам бор, бунга черногориялик легионер – Деян Больевични мисол келтириш мумкин.
 
Яна бир қизиқарли факт, муқаддам жамоамиз сафида тўп сурган Ботир Қораев ва Кенжа Тўраевлар “Шўртан” сафида ўзларининг собиқ жамоасига қарши ўйнашлари мумкин.
 
Хуллас, мухлисларни бугун яна бир қизиқарли учрашув кутмоқда. “Марказий” стадион мухлисларга мунтазир. Ўйин учун ҳаммаси тайёр.
 
Мухлисларга яна бир марта эслатиб ўтамиз,  учрашувга чиқарилган чипталар стадион қошидаги кассаларда сотуви давом этмоқда.
 
Барча футбол ишқибозларини “Марказий” стадионимизга чорлаб қоламиз. Стадионимизга марҳамат қилинг, чиройли футбол спектаклини томоша қилиб, мириқиб дам олинг.
 
ЎзПФЛ 1-тур. 6 март 2016 й.
“Насаф” (Қарши) – “Шўртан” (Ғузор)
Қарши ш. “Марказий” стадиони, 17:00да
Бош ҳакам: Ҳасан Рўзиев (Тошкент)
Қанот ҳакамлари:  О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент),
Захира ҳаками: Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи:  А. Хотамов (Тошкент).
ЎзПФЛвакили:  Ш.Ражабов


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика