RU

Последние новости

14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  0 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  2 11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  3 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  9 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  2 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  0 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  2 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  2 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  2 07:35Лионель Месси жароҳат олди  3

"Насаф": Биз вакилларимиз билан фахрланамиз! Новости

"Насаф": Биз вакилларимиз билан фахрланамиз!

Хабарингиз бор, айни кунларда Баҳрайнда ёшлар ўртасида U-19 Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Ушбу чемпионатда Жасур Абдураимов бошчилигидага ёшларимиз терма жамоаси ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда. Ёшларимиз кеча муҳим ғалабасини қўлга киритиб, гуруҳда муддатидан аввал 1-ўринни нақд қилди. Энди ёшларимиз мусобақа чорак финалида “С” гуруҳида 2-ўринни эгаллаган терма жамоа билан баҳс юритади. Демак, ёшларимизга Япония, Қатар ёки Эрон ёшлари рақиб бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, мусобақада ярим финалга чиққан тўрт жамоа кейинги йил Жанубий Кореяда ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

Терма жамоа сафида “Насаф”нинг 4 нафар асосий таркиб ўйинчилари ҳам бор. Булар дарвозабон - Умиджон Эргашев (17 ёш), ярим ҳимоячилар - Азизжон Ғаниев (18 ёш) ва Шароф Муҳиддиновлар (19 ёш) ҳамда ҳужумчимиз - Бобир Абдуҳолиқовлардир (19 ёш). Ушбу ўйинчиларимизнинг барчаси клубимиз футбол мактабининг тарбияланувчиларидир.

“Насаф” ПФК ушбу ёшларимизнинг Осиё чемпионатида юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилаётганидан фахрланади.

Кеча бўлиб ўтган Австралия ёшларига қарши учрашувда Бобир Абдуҳолиқов 29-дақиқада гол киритиб, ёшларимизни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Хўш, ушбу футболчиларимиз чемпионатда қандай иштирок этишмоқда? 15 октябр куни Тожикистон ёшларига қарши учрашувда ёшларимиз иродали 2:1 ҳисобида ғалаба қучганидан хабарингиз бор. Ушбу учрашувда Умиджон Эргашев, Азизжон Ғаниев ва Шароф Муҳиддиновлар тўлиқ майдонда ҳаракат қилишди. Бобир Абдуҳолиқов эса иккинчи бўлимдан майдонга тушди.

Кеча бўлиб ўтган Австралия ёшларига қарши учрашувда эса Азизжон Ғаниев, Шароф Муҳиддиновлар тўлиқ ўйнашди. Бобир Абдухолиқов 69-дақиқада алмаштирилди. Дарвозабонимиз Умиджон Эргашев заҳирада қолдирилди.

Яна шуни таъкидлаш жоизки, ўтган икки учрашувда Шароф Муҳиддинов ва Азизжон Ғаниевлар бир мартадан ҳакам томонидан огоҳлантириш ҳам олган.

U-19 терма жамоамиз сафида шунингдек, Самарқанднинг “Динамо”, Қўқоннинг “Қўқон-1912”, Бекободнинг “Металлург”, Навоийнинг “Қизилқум”, Олмалиқнинг “Олмалиқ”, Фарғонанинг “Нефтчи”, Тошкентнинг “Пахтакор” ва “Бунёдкор” ҳамда Республика Олимпия Заҳиралари Коллежидан ҳам вакиллар борлиги эътиборлидир.

Умид қиламизки, ушбу футболчиларимиз терма жамоамиз сафида чиройли ўйин кўрсатишиб, юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишади ва мамлакатмизга ёруғ юз билан қайтишади. Уларга барча ўзбек футбол ишқбозлари номидан улкан зафарлар тилаб қоламиз. Биз сизлар билан фахрланамиз!

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика