RU

Последние новости

19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  3 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  3 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  0 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  5 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  1 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  7 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  9 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  6 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  11 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0

"Насаф" - "Ал Жайиш" ўйини бошланишига 2,5 соат қолганида Новости

"Насаф" - "Ал Жайиш" ўйини бошланишига 2,5 соат қолганида

Қарши шаҳрида бир ойлик танаффусдан сўнг яна ОЧЛ шамоли кезмоқда.


Куни кеча "Насаф" жамоасининг "Ал Жайиш"га қарши учрашувини кузатиш мақсадида Қарши шаҳрига ташриф буюрдик. Душанба куни ўйин олди матбуот анжумани ўтказилди. Унда ҳар иккала жамоа бош мураббийи учрашув қиймати қанчалик юқори эканлиги ва ғалаба иштиёқида майдонга тушишларини алоҳида таъкидлашди. Рўзиқул Бердиев рақиб қарши ҳужумда қай даражада хавфли эканлигини, аммо улар ўз омадларини ҳужумда қидиришларига урғу бериб ўтди. Чунки уларни ғалабадан бошқаси қониқтирмайди. Сабри Лямуши эса Қаршидаги ўйиндаёқ гуруҳ босқичидаги вазифа ва масалани ҳал этишларига умид боғлаганинин билдирди. Ўтган учрашувда рақиб ҳужумчиси Ҳамдаллаҳни зарарсизлантира олган "аждарлар" ҳимоячиси Шерзод Аъзамов бу сафар ҳам янада диққатлироқ бўлиши кераклигини яхши тушуниб тургани ва бугунги баҳсда ғалаба қозонишларига ишонишини айтиб ўтди.

Умид қиламизки, Сардор Рашидов тўп тепадиган "Ал Жайиш" ўз вазифасини "Ал Аҳли" жамоасига қарши кечадиган беллашувларга қадар бажармай туради ва ўша баҳсларда уларга омад тилашимиз мумкин. Бугун эса "Насаф" жамоаси миллионлаб ўзбек футболи шайдоларини ғалабаси билан хушнуд этишига ишониб қоламиз.

Ҳозирги вақтга келиб ўйин бошланишига саноқли соатлар қолди.

Соат 15:00дан бошлаб эса стадионга мухлислар ташрифи бошланиб кетди ва алоҳида таъкидлаш лозимки, уларнинг ташрифи кучайгандан кучаймоқда.


Кеча анъанавий тарзда учрашув расмийлари ўзларининг "репититция"ларини ўтказишди. Бу борада Баҳтиёр Маметов керакли кўрсатмаларни болакайлар ва стадион ходимларига ўргатмоқда.


Бу эса учрашув комиссари


Бу кечаги расм. Ҳозир эса ушбу трибуналар яшин тезлигида мухлислар билан тўлиб-тошмоқда


Бу эса "Насаф" клуби маркетинг бўлими бошлиғи - Заҳро Каримова


Беҳзод Назаров ва Юнус Набиев ўйин олди тадбирларни ўтказишда жонбозлик кўрсатишмоқда


"Насаф" жамоасининг кийиниш хонасида футболчиларнинг либослари ўз жойига қўйилган


Бу эса ўйин бошланишига 3 соат вақт қолганида туширилган сурат

Демак ўйин старти олдидан барча ва ҳамма нарса шай ҳолатда. Биз ҳам ишлашга ва ғалаба келтириши кутилаётган ўйинни трансляциясини бошлашга тайёрмиз.

"Насаф" уялтирма, бугун ҒАЛАБА қозонишга мажбурсан! Бизни фақат ва фақат ҒАЛАБА қаноатлантиради! ОЛҒА, "НАСАФ"!


Шаҳбоз Беғамов
Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика