RU

Последние новости

“Насаф” – “Ал-Ҳидд” учрашуви олдидан ўтказиладиган расмий тадбирлар Новости

“Насаф” – “Ал-Ҳидд” учрашуви олдидан ўтказиладиган расмий тадбирлар

Теги :  НасафОЧЛ
“Насаф” (Ўзбекистон) – “Ал-Ҳидд” (Бахрайн) учрашуви олдидан бўлиб ўтадиган расмий тадбирлар вақти аниқ бўлди.

Унга кўра, ўйиндан бир кун олдин, яъни 30 январ душанба куни соат 11:00да ҳар иккала клуб менеджерлари ва расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтади. 

“Бунёдкор” стадионининг  матбуот анжуманлари  залида “Ал-Ҳидд” клубининг бош мураббийи Муҳаммад Алшамлан ва жамоанинг бир нафар ўйинчиси иштирокида матбуот анжумани бошланади.

Меҳмон жамоа вакиллари иштирокидаги матбуот анжумани якунига еткач, жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва бир нафар ўйинчимиз иштирокидаги матбуот анжумани бошланади.

Жамоаларнинг расмий ўйинолди машғулотлари қуйидаги вақтларда ўтказилади. “Насаф” жамоамизнинг машғулоти соат 15:00да бошланса, соат 16:00да “Ал-Ҳидд” жамоасининг машғулоти бошланади.

Эслатиб ўтамиз, ОАВлари вакилларига машғулотларнинг дастлабки 15 дақиқасини кузатишларига рухсат этилади.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика