RU

Последние новости

02:35Тожикистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Бугун кучлироқ жамоа ғалаба қозонди"  0 01:38Хосе Венансио Лопес: "Адолатли натижа қайд этилди. Жорий йиғин давомида кўпроқ ҳимоя чизиғини яхшилаш ҳаракатидамиз"  0 01:05ОФК президенти Париж Олимпиадасида Осиё номидан иштирок этувчи терма жамоалар ва мусобақа расмийларига табрик йўллади  0 00:46Трент Беллингем билан дўстлиги сабаб "Реал Мадрид"га ўтиши мумкин  0 00:10"Сўғдиёна" Суҳроб Иззатов ва Умид Султонов трансферини эълон қилди  2 23:46"Локомотив" ўртоқлик ўйинида Қувайт клубига имкониятни бой берди  2 23:18"Динамо"да кўрикдан ўтаётган бразилиялик вингерга жавоб берилди  2 22:52Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Қирғизистон клубини яна бир марта мағлуб этди  4 22:20Интервью. Шавкат Саидов: "Яна янгиликларимиз бор"  1 21:50Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон футзал термаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0 21:26Расман: Сергей Лушчан "Навбаҳор" клуби бош мураббийи сифатида таништирилди  24 21:03Ўртоқлик учрашуви. ОКМК Беларусь клубига имкониятни бой берди  1 20:35Эшитдик-да! "Навбаҳор"нинг асосий футболчиси легионерга айланиши мумкин  31 20:16Париж-2024. Ҳар бир терма жамоадаги катта ёшли футболчилар  8 19:49Ван Дейк NBA афсонаси Леброн Жеймс билан суратга тушди  4

"Насаф" - "Ал Айн". Биринчи учрашувда томонлар муроса кўчасини танлади Новости

"Насаф" - "Ал Айн". Биринчи учрашувда томонлар муроса кўчасини танлади

ОЧЛ плей-офф босқичидан ўрин олган "Насаф" - "Ал Айн" учрашуви бўлиб ўтди.

ОФК Чемпионлар лигаси. 1/8 финал

14-феврал, чоршанба

Қарши. Марказий стадион

НАСАФ (ЎЗБEКИСТОН) – АЛ АЙН (БАА) 0:0 

Бош ҳакам: Адҳам Муҳаммад Тумаҳ Маҳадмеҳ (Иордания)

Ёрдамчи ҳакамлар: Муҳаммад Мустафо Ҳассан Ал Калаф (Иордания), Аҳмад Моаннес Нади Алроалле (иккаласи Иордания)

Захира ҳаками: Моҳанад Қосим Эесее Саррай (Ироқ)

ВАР: Абдулла Али Ал Марри (Қатар)

АВАР: Муҳаммад Аҳмад Муҳаммад (Қатар)

Назоратчи: Квон Жонг Чул (Корея Республикаси)

Комиссар: Али Жебрил (Фаластин)

Маҳаллий медиа офицер: Камолиддин Абдуллаев

Маҳаллий бош координатор: Акмал Раҳматов.

"Насаф":  35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 6. Муродбек Раҳматов, 22. Игорь Голбан, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 7. Акмал Мозговой, 9. Жавоҳир Сидиқов (88. Марко Станоевич,63), 30. Темур Чогадзе ( 20. Виктор Да Силва, 63), 77. Ойбек Бозоров, 14. Шароф Муҳитдинов (34. Шерзод Насруллаев,54), 97. Бобир Абдихолиқов

Захира: 91. Зафар Сафаев, 13. Адҳамжон Мусулмонов, 2. Алибек Давронов,  44. Шаҳзод Акрамов,21. Дониёржон Нарзуллаев, 70. Жаба Жигаури,  45. Зоран Марушич

"Ал Айн": 17. Холид Эйса, 3. Куаме Куадио, 16. Холид Муҳаммад Алхошми, 40. Холид Ал Блуши ( 8. Муҳаммад Аббас Алблуши,73), 5. Парк Йонг Во, 6. Яхё Нодир, 11. Бандар Муҳаммад, 21. Софион Раҳими, 42. Жонатас, 70. Абдул Карим Траоре, 9. Кожо Лаба

Захира: 1. Муҳаммад Бусанда, 12. Султан Абдулла, 66. Мансур Саид, 22. Фалаҳ Волид, 13. Аҳмад Барман, 30. Ҳазим Муҳаммад, 90. Эйса Халфан

Огоҳлантириш: Жавоҳир Сидиқов ("Насаф") 10, Игорь Голбан ("Насаф") 13, Холид Ал Блуши ("Ал Айн") 18, Акмал Мозговой ("Насаф") 45, Куаме Куадио ("Ал Айн") 81, Марко Станоевич ("Насаф") 85

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. 

90+5. "Ал Айн"дан кескин ҳужум. Абдувоҳид Неъматов бор вужуди билан тўпга чиқиб қайтаришга эришди. 

90+3. ЗАРБАААА. Лабанинг зарбаси хавфли кўриниш олди. 

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

85. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Насаф", Марко Станоевич

84. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Шуҳрат Муҳаммадиев ўрнига Шаҳзод Акрамов, Ойбек Бозоров ўрнига Зоран Марушич тушди. 

83. "Насаф"дан ҳужумлар ёмғири. Лекин рақиб ҳам қарши ҳужумда пайт пойламоқда. Раҳматовнинг зарбасини Эйса қайтарди. 

81. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Ал Айн", Куаме Куадио

78. Бугунги беллашувга 15186 нафар мухлис ташриф буюрди. 

73. ЎЗГАРИШ. "Ал Айн", Холид Ал Блуши ўрнига Муҳаммад Аббас Алблуши тушди. 

64. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Жавоҳир Сидиқов ўрнига Марко Станоевич, Темур Чогадзе ўрнига Виктор Да Силва тушди. 

63. Рўзиқул Бердиев захирадан қўшимча "олов пуракагич"ларини туширмоқда. 

58. "Ал Айн" жарима майдончаси ичида "Насаф" кескинлик юзага келтира олди. Аммо гол йўқ. 

54. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Шароф Муҳитдинов ўрнига Шерзод Насруллаев майдонга тушди. 

49. ЗАРБАА. Кожо Лабанинг зарбаси ноаниқ чиқди. 

46. "Насаф" иккинчи бўлимни юқори прессинг билан бошлади. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус

45+2. "Ал Айн"дан қарши ҳужум. Голбан ва Неъматов хавфни биргаликда қайтаришди. 

45+2. ЗАРБАААААА. Софион Раҳимининг амалга оширган жарима зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

45. ОГОҲЛАНТИРИШ. Акмал Мозговой, "Насаф" 

45. "Ал Айн" жуда хавфли нуқтада жарима зарбасига эга бўлди. 

42. ЗАРБАААААААА. Ойбек Бозоровнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. 

40. "Насаф" ҳужумда фаолликни оширди. 

37. Бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат борлигини ҳам айтиб ўтиш жоиз. 

36. ЗАРБААААААААААААА. Бобир Абдихолиқов ўзи ҳужумни бошлади. Шароф Муҳитдиновнинг ажойиб пасини бўш дарвозага йўллай олмади. 

35. Статистика: Бурчак зарбалари: 4/2

32. "Ал Айн" сўнгги дақиқаларда босимни оширди ва хавфли вазият яратди.

 

27. ЗАРБА. Сидиқовнинг зарбаси Хошимига тегиб йўналишини ўзгартирди. Мезбонларда яна бурчак тўпи. 

24. 8 йил олдин "Насаф" таркибида "Ал Айн"га қарши Сайдулло Раҳматов майдонга тушган эди. Бугун таркибда яна бир Раҳматов тўп тепмоқда. У Муродбек Раҳматов. 

22. "Насаф"да бурчак зарбаси. Аммо якун самарасиз. 

21. Статистика: Тўп назорати 47 - 53%

21. Ҳозирча жамоалар дарвозаларга аниқ зарба йўллашгани йўқ. 

19. Сўнгги дақиқалар курашга бой ўтмоқда. Ҳакамлар 3 маротаба чўнатигидан сариқ карточка олишга мажбур бўлишди. 

18. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Ал Айн",Холид Ал Блуши

13. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Насаф", Игорь Голбан 

12. ЗАРБА. Акмал Мозговойнинг зарбаси дарвозага жуда секин борди.

10. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Насаф", Жавоҳир Сидиқов

9. "Ал Айн" тўпни назорат қилмоқда. "Насаф" ҳозирча имконият бермаяпти.

5. Мезбонларда кетма-кет бурчак зарбалари. Лекин самарасиз. 

4. "Насаф" ҳужум уюштирди. Шароф Муҳитдиновнинг жарима майдончаси ичига узатиб берган тўпини рақиб ҳимоячилари қайтарди. 

2. "Насаф" ҳимоячиси Игор Голбан рақибнинг хавфли ҳужумини бартараф этди. 

1. Маълумот учун жамоалар шу кунгача фақат 2 маротаба тўқнаш келишган. 2016 йил Қаршида кечган ўйинда 1:1, БААдаги учрашувда "Ал Айн" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Ўйинга старт берилди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. Халқаро майдонда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган "Насаф"га омад тилаб қоламиз. 

- Учрашув 19:00да бошланади. 

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика