RU

Последние новости

17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  0 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  2 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  11 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  4 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  2 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  3 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  10

“Насаф” “Аҳли” синови қаршисида Новости

“Насаф” “Аҳли” синови қаршисида

Жидда шаҳрининг “Ал Иттиҳод” жамоаси бизга жуда яхши таниш. Клубларимиз мазкур жамоа билан кўп марта тўқнаш келишган.
“Ал Аҳли” эса яқин йилларда вакилларимизга қарши майдонга тушмаганди. Демак, Саудия Арабистонининг яна бир жамоаси билан беллашувда клубимизнинг имкониятига баҳо беришимиз мумкин бўлади.



“АЛ АҲЛИ” ФУТБОЛ КЛУБИ
Лақаби:
“Совринлар қасри”, “миллат вакили”
Ташкил этилган йили: 1937 йил
Стадиони: “Қирол Абдуллоҳ спортс сити”, 62 минг мухлисга мўлжалланган
Бошқарувчиси: Фаҳад бин Холид
Бош мураббийи: Кристиан Гросс (Швейцария)
Совринлари: Саудия чемпиони (1978, 1984), Валиаҳд Шаҳзода Кубоги соҳиби (1957, 1970, 1998, 2002, 2007, 2015), Қирол Кубоги ғолиби (1962, 1965, 1969, 1970, 1971, 1972, 1977, 1978, 1979, 1983), Чемпионлар Қирол Кубоги соҳиби (2011, 2012), Федерация Кубоги ғолиби (2001, 2002, 2007, 2012, 2013).

“Ал Аҳли” Жидданинг ўзида ҳам совринларни қўлга киритиш борасида “Ал Иттиҳод”дан ортда қолиб кетган. Лекин ушбу клуб Саудиядаги дастлабки ва катта тарихга эга жамоалардан бири ҳисобланади. 1984 йилдан буён ички чемпионатда ғалаба қозона олмаётган бўлишига қарамай, мамлакатнинг етакчи клубларидан бири бўлиб турибди. Ҳозирда “Аҳли” турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб, пешқадам “Ал Наср”дан ортда қолмоқда.

2012 йил жамоа ОЧЛда финалгача етиб борган ва ҳал қилувчи беллашувда имкониятни бой бериб қўйганди. Ўтган мавсумда жиддаликларнинг юриши чорак финалда тўхтатилган. Жорий мавсумда Кристиан Гросс бошчилигидаги клуб Валиаҳд Шаҳзода Кубогида ғолиб чиқишга улгурди.

Жидда шаҳрида янги қурилган “Қирол Абдуллоҳ спортс сити” стадиони ишга туширилгач, “Аҳли”нинг уй ўйинларини стадиондан кузатиб борадиган мухлислар сони кескин ортди. Айни пайтда ўртача 35-40 минг нафар ишқибоз ҳар бир баҳсга ташриф буюрмоқда. Чемпионатдаги марказий учрашувларга эса 60 мингдан зиёд ишқибозлар келиши одатга айланди. Бу тарафдан “Аҳли”га ҳавас қилмасдан бошқа илож йўқ.

Бош мураббий лавозимида швейцариялик Кристиан Гросс ишлаб келмоқда. У “Базел”даги узоқ муддатли фаолияти билан кўпчиликка яхши таниш. Жамоа билан бирга ЕЧЛда эсда қоларли ғалабаларни нишонлаган. Гросс бошчилигида “Базель” катта ўсишга эришди. У “Ал Аҳли”да ўтган йилдан бери ишлаб келяпти. Ҳозирча битта кубокда муваффақият қозонишга улгурди.



Кристиан ГРОСС
Туғилган санаси:
14.08.1954
Туғилган жойи: Цюрих, Швейцария
Футболчиликдаги амплуаси: ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 1973–1975 “Грасхопперс”, 1975–1978 “Лозанна”, 1978–1980 “Ксамакс”, 1980–1982 “Бохум”, 1982–1985 “Санкт Галлен”, 1985–1988 “Лугано”.
Бошқарган жамоалари: 1988–1993 “Вил”, 1993–1997 “Грасхопперс”, 1997–1998 “Тоттенхэм”, 1999–2009 “Базель”, 2009–2010 “Штутгарт”, 2011–2012 “Янг Бойз”, 2014 йилдан “Ал Аҳли”да.
Совринлари (мураббий сифатида): Швейцария Кубоги ғолиби (2001–02, 2002–03, 2006–07, 2007–08), Швейцария чемпиони (2001–02, 2003–04, 2004–05, 2007–08).

Жамоа таркибида миллий терма жамоага номзод 4-5 нафар футболчи мавжуд. Легионерлар эса Бразилия, Миср ва Суриядан таклиф этилган. Освальдо, Бруно Сезар ва Омар Сома асосан ҳужум чизиғида ҳаракат қилади. Сома жамоа сафида 20 учрашувда шунча тўп киритди. Освальдо ва Сезар ҳам бир-бирларини жуда яхши тушуниб ҳаракат қилишади. Мисрлик ҳимоячи Муҳаммад Абдушафи эса Миср терма жамоаси таркибида Африка Кубогида ғалаба қозонган ва асосий футболчилардан бири ҳисобланади.



Дарвозабонлар
1. Ёсир Мусайлим
22. Абдуллоҳ Муаиф
44. Аҳмад Реҳаили

Ҳимоячилар
3. Осама Ҳавсави
6. Муҳаммад Фатил
13. Муҳаммад Абдулшафи (Миср)
21. Оқил Балғайт
23. Комил Алмуса
25. Мотаз Ҳавсави
26. Муҳаммад Аман
32. Мажид Асири
77. Амир Курди

Ярим ҳимоячилар
4. Волид Баҳшвн
7. Аҳмад Алуфи
8. Тайсир Жассим
11. Ҳуссайн Моқаҳви
18. Абдуллоҳ Мутайри
19. Бруно Сезар (Бразилия)
24. Салман Мувашар
29. Закариа Сами
40. Раёд Ғамди
47. Мустафо Бассас

Ҳужумчилар
9. Омар Сома (Сурия)
14. Муҳаммад Асири
15. Салоҳ Амри
17. Освальдо (Бразилия)


Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика