RU

Последние новости

12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  0 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  5 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  43 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  13 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0

Нарзуллани туғилган куни билан табриклаймиз! Новости

Нарзуллани туғилган куни билан табриклаймиз!

Бугун сайтимизнинг энг фаол ижодкорларидан бири Нарзулла Сайдуллаевнинг туғилган куни.

Нарзулла бугун 24 ёшни қарши олди. Фурсатдан фойдаланиб, www.championat.asia, www.olamsport.com, www.fifa.uz сайтлари ҳамда “Футбол Экспресс” газетаси ижодкорлари номидан ҳамкасбимизни таваллуд айёми билан табриклаймиз. Нарзуллага узоқ умр, бахт-саодат ва сиҳат-саломатлик тилаймиз. Ота-онаси, ёру-биродарлари ҳамда қариндошлари бахтига доим соғ-омон бўлиб юрсин.

Ўқувчиларимиз жуда яхши билишади, Нарзулланинг www.championat.asiaда тутган роли жуда катта. У кечаю-кундуз тиним билмай ишлайди. Ўзбек футболига оид янгиликларни доим тезкорлик билан бериб боради. У ҳам журналист, ҳам таржимон, ҳам сайт админи, ҳам яхши суҳбатдош – бир сўз билан айтганда ҳар томонлама етук йигит. Қизлар кўпинча мана шундай йигитлар билан танишишни орзу қилишади.

Лекин Нарзулла ҳеч сир бой бермайди. Унинг учун оила ва иш бирламчи. У ўз касбини ниҳоятда севади. Сайтимиз ривожи учун тинмай жон койитиб меҳнат қилади. Яна бир бор журналист дўстимизни туғилган куни билан табриклаймиз. Нимаики орзулари бўлса, барчаси амалга ошишига тилакдошмиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика