RU

Последние новости

07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  0 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  8 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  13 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  48 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   44 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  28 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  95 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  673 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  31 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2

Наримон Ҳасанов: “Лабса” келажакда Суперлига даражасига етишади" Новости

Наримон Ҳасанов: “Лабса” келажакда Суперлига даражасига етишади"

Про-лига 30-туридан ўрин олган “Ифтихор” - “Лабса” (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар футболчиси Наримон Ҳасанов “championat.asia” сайтига интервью берди.

Бугун сафарда “Ифтихор” жамоаси билан яхши ўйин ўтказдик деб ўйлайман. Биринчи бўлимда устунлик биз томонда эди, иккита тўп фарқи билан ғалаба қозонаётган эдик. Жамоамизда бугунги учрашувда асосан ёш футболчилар ҳаракат қилишди. Бир неча асосий таркиб футболчиларимиз карточкалар ва жароҳат туфайли бугун майдонга туша олишмади.



Иккинчи бўлимда 3 та гол ўтказиб юбордик, бунга сабаб сифатида жамоамиз футболчилари бир оз толиқиб қолганлигини айтиш мумкин. “Лабса” жамоаси ҳар доим курашади, ҳар бир учрашувга ғалаба учун майдона чиқади, насиб қилса Суперлига даражасига етишади деб ўйлайман. Мавсум якунида қиш мавсумидаги йиғинларда Суперлига клубларида кўрикдан ўтиш ниятим бор, ўз устимда янада кўпроқ ишлайман. Жамоамиз мухлисларига ҳар доим бизни қўллаб-қувватлаб келаётганликлари учун миннатдорчилик билдираман.  

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика