"Наполи"га қарши ўйинда "Ювентус" саккиз нафар футболчи хизматидан фойдалана олмайди
11 сен 2021 00:52
Новости
"Наполи"га қарши ўйинда "Ювентус" саккиз нафар футболчи хизматидан фойдалана олмайди
Туриннинг "Ювентус" клуби А Сериянинг учинчи туридан ўрин олган "Наполи"га қарши ўйинда саккиз нафар футболчи хизматидан фойдалана олмайди.
Учрашув 11 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Шу куни Массимилиано Аллегри бошчилигидаги клубга Федерико Кьеза ва Лотин Америкасидаги бир қатор футболчилар ёрдам бера олмайди: Пауло Дибала, Хуан Куадрадо, Алекс Сандро, Данило ва Родриго Бентанкур.
Кьеза Италия терма жамоаси иштирокидаги ўйинда жароҳат олди, Артур ва Кайо Хорхе ҳам жароҳат олган. Бироқ Аарон Ремзи бўлажак тўқнашувда майдонга туша олади.
Комментарии