RU

Последние новости

15:55Бешинчи олтин, янгиланган 13 йиллик тарих ва чемпион мураббийлар   3 15:44"Шерлар"дан икки вакил, 9 та сейв қилган посбон ва хунук гол уришни билмайдиган легионер — Суперлигада 6-турнинг энг яхшилари  1 15:40"Бухоро" - "Локомотив". Таркиблар билан танишинг  0 15:31"Челси" сўнгги 6 трансфер ойнасида АПЛда энг катта зарар кўрди – 949 миллион евро. Қолганлардачи?  1 15:22"Қизилқум" 4-май куни ўз уйи - Навоийга қайтади  0 14:39Голбан, Дориев, Ғиёсов ва бошқалар ... Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  2 14:25Винисиус: "Менга яхши инсон бўлишим учун эмас, голлар уришим учун пул тўлашади"  8 14:00"Интер" - "Рома" ўйини 27 апрелга кўчирилди. "Барса" билан ўйин – 30 апрелда  2 13:25"Барса" 2025 йилда Ла Лигада мағлубиятга учрамаяпти – 12 ғалаба ва 2 дуранг  4 13:00Иньеста "Барса" ҳақида: "Ўйинга қараганда, требл ҳақида гапириш – муболаға эмас. Ҳамма нарса яқин кунлардаги ўйинларда ҳал бўлади"  11 12:40Ўзбекистон терма жамоаси тайёргарлиги учун Суперлига 12-тури саналари ўзгаради  12 12:24Суперлига 7-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Тимур Тўхтасинов бошқаради  7 12:14Россия терма жамоаси CAFA мусобақасида қатнашадими?  24 11:51"Барса" "Мальорка"га қарши ўйинда ТОП 5 лигалардаги рекордни ўрнатди  10 11:40Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" 7 та гол урган учрашувдан галерея  0

"Наполи" сафарда "Сассуоло"га қарши, Шомуродов "Ювентус" дарвозасига гол ура оладими — А Серия 23-тур превьюси Новости

"Наполи" сафарда "Сассуоло"га қарши, Шомуродов "Ювентус" дарвозасига гол ура оладими — А Серия 23-тур превьюси

Италия чемпионатининг навбатдаги тури ҳам бизга қатор қизиқарли баҳсларни ваъда қилмоқда.

Бугун сизлар билан 23-турнинг эътиборга лойиқ тўқнашувлари ва улардан нималар кутиш мумкинлиги ҳақида гаплашамиз.


"Сассуоло" - "Наполи"

Консилья жароҳатидан тўлиқ тузалди ва жамоасига ёрдам бера олади. Тольян ва Мюльдернинг эса ушбу баҳсда иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда. Ҳужумда эса Дионизи катта эҳтимол Лорьент-Дефрель жуфтлигига ишонч билдиради. Пинамонти ўйинни захира ўриндиғида бошлайди. 

Жароҳат олган Распадорининг иштироки сўроқ остида. Умуман олганда "Наполи" Чемпионлар Лигаси ўйинини ёдда тутган ҳолда ҳаракат қилади. Шундай экан етакчилардан кимдирга дам берилиши мумкин. Асосий таркибда Демме, Эльмас ёки Политанони кўрсак ажаб эмас.

Биринчи давра баҳсида "Наполи" "Сассуоло"ни йирик 4-0 ҳисобида таслим этганди. Бу сафар ҳам чемпионат етакчиси фаворит, аммо неаполликларга осон бўлмаслиги аниқ. Мухлислар босими бўлиши деярли аниқ. Назаримизда, муросасиз курашлар ва голларни кутсак арзийди. "Сассуоло" охирги вақтларда яна ўзига кела бошлади ва ҳеч ким тўхтата олмаётган "Наполи"ни тўхтатишни исташи аниқ.


"Монца" - "Милан"

Ҳимоячи Виньято жароҳат сабаб майдонга туша олмаслиги аниқ. Шунингдек, Сенси ва Кальдироланинг ҳам жамоасига ёрдам бера олиши сўроқ остида. Ҳужумда эса Палладино "Милан" тарбияланувчиси Петаньяга ишонч билдиради. 

"Милан" лазарети ҳамон ўйинчилар билан тўлган, Бенассер ҳали ҳам сафга қайтмаган. Шундай экан марказни Крунич ва Тоналли эгаллайди. Балки захирадан Златан Ибрагимович ўйинга қўшилар. Ёш Де Каттеларе эса илк дақиқалардан жангга ташланиши мумкин.

"Милан" биринчи даврада "Монца"ни анча осон (4-1) мағлуб этган. Ҳозирги ҳолатида ҳам миланликлар фаворит. Шундай бўлсада, Чемпионлар Лигаси плей-офф баҳси таъсир қилиши мумкин, қўшимчасига "Монца" ҳам охирги учрашувларда очколар учун астойдил курашмоқда. Шундай экан "россонери" ғалабани истаса астойдил тер тўкишига тўғри келади.


"Интер" - "Удинезе"

"Сампдория"га қарши учрашувдан кейин хулосалар чиқарилиши турган гап. Бастони, Димарко, Брозович ва катта эҳтимол Жеко асосий таркибга қайтарилади. Лукаку бу сафар захирада қолсада, ҳали имкониятга эга бўлиши аниқ. "Интер" таркибида Корреадан бошқа йўқотиш йўқ. Шу сабабли Инзаги экспериментларга қўл уриши мумкин. 

Соттилнинг бахтига Перейра соғайиб, сафга қайтди. Шундай экан фақатгина тиззаси билан муаммоларга дуч келган Деулофеунинг ушбу баҳсдаги иштироки сўроқ остида қолмоқда. Испаниялик жамоага ёрдам бера олмаса ҳужумда Бету-Саксесс дуэтини кўрамиз.

Биринчи давра баҳсдиа "Удинезе" кутилмаганда 3-1 ҳисобида зафар қучган. Шундай бўлишига қарамай, "Интер" бўлажак баҳс фаворити. Инзаги Чемпионлар Лигаси ўйинини ҳам унутмаслиги зарур, "бироқ чемпионатда ҳам очколар зарур. Ўйлашимизча, "Интер" қоқилмайди ва ноқулай рақиб бўлсада, "Удинезе"ни енгади.


"Специя" - "Ювентус"

Мезбонлар учун яхши янгилик: Ампаду ва Кальдара сафга қайтишди, аммо Эспозито қизил карточка туфайли бу ўйинни ўтказиб юборади. Нзола ҳозирча даволаниш билан оввора ва "Специя" ҳужумида Шомуродов ҳамда Гьясси тушиши кутилмоқда. Уларга эса орқароқдан Агуделло ёрдамлашади. 

"Ювентус" асосий таркибига гриппдан қутилган Куадрадо қайтиши кутилмоқда. Тунда Европа Лигаси доирасидаги баҳсда у захирадан туширилди. Ҳужумда эса Аллегри Кьеза-Влахович жуфтлигига ишонч билдирса керак. Анча олдин сафга қайтиши тахмин қилинган Погба ҳамон жароҳатидан фориғ бўлмади.

Охирги марта ушбу жамоалар рўбаро келганида "Ювентус" ишончли тарзда (2-0) ғалаба қозонганди. Бу учрашувда "кекса синьора" яна фаворит. Клуб охирги вақтларда анча хурсанд қиляпти. "Ювентус" чемпионат доирасидаги охирги учта ўйинда гол ўтказиб юбормади ва "Специя" туринликларни ранжита олиши қийин бўлади.


"Аталанта" - "Лечче"

Хатебурнинг жароҳати Гасперини учун кутилмаган бош оғриқ бўлиши турган гап. Афсуски футболчи учун мавсум якунига етди. Шунингдек, Пашалич ва Мураторе ҳам жароҳатланган. Дисквалификациядан Мелле ва Муриэль қайтади, аммо Де Рон ва Скальвини шундай сабаб билан ўйинни ўтказиб юборади. 

Симоне Бароненинг ҳимоя борасида муаммолари мавжуд. Катта эҳтимол билан Аскильдсон ва Умтити ўйнай олишмайди. Бироқ ҳужумда барчаси жойида Ди Франческо-Коломбо-Стрефецца учлиги ажойиб спорт формасида.

"Лечче" аввалги баҳсда 2-1 ҳисобида зафар қучган бўлсада, мутахассислар бўлажак баҳс фаворити сифатида "Аталанта"ни кўришмоқда. Гасперини шогирдлари "Лацио"га қарши яхши ўйин ўтказишди, бу сафар эса илк дақиқалардан ташаббусни ўз қўлига олиб, масалани тезроқ ҳал қилишга уринади. "Лечче"нинг ҳимоядаги муаммоларидан келиб чиқсак, меҳмонларга осон бўлмайди. Ҳаттоки яхши ҳолатида ҳам унча-мунча жамоа А Сериянинг энг сермаҳсул ҳужумларидан бирини тўхтатиб қола олмайди.


Алексей Миранчук Кварацхелиядан қимматроқ?!


Сергей Румянцев

Нозима Тўхтамирзаева

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика