“Наполи” раҳбарияти “Фиорентина”дан учралган мағлубиятдан сўнг ёпиқ йиғилиш ўтказди
10 окт 2023 08:43
Новости
“Наполи” раҳбарияти “Фиорентина”дан учралган мағлубиятдан сўнг ёпиқ йиғилиш ўтказди
“Наполи” бош мураббийи Руди Гарсия тез орада ўз лавозимини тарк этиши мумкин.
Sky Sport Italia хабарига кўра, 9 октябрь куни Руди Гарсия “Наполи” президенти Аурелио Де Лаурентис ва бошқа клуб раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган. Қайд этилишича, “Наполи” тез орада 59 ёшли мутахассиснинг келажаги борасида бир қарорга келади.
Руди Гарсия шу йилнинг июнь ойида “Наполи”га таклиф этилганди. Неаполликлар саккиз турдан кейин 14 очко тўплаган ҳолда А Серия турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда. Ўтган турда жамоа ўз майдонида “Фиорентина”га имкониятни бой берди (1:3).
Аввалроқ, неаполликлар клуби раҳбарияти “Тоттенҳем”дан ҳайдалганидан кейин ишсиз қолган италиялик мутахассис Антонио Конте хизматларига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии