RU

Последние новости

19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  53 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  14 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  8 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  7 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

“Наполи” Италия Кубогини бешинчи маротаба қўлга киритди ФОТО Новости

“Наполи” Италия Кубогини бешинчи маротаба қўлга киритди ФОТО

Рим шаҳридаги “Стадио Олимпико”да Италия Кубогининг ҳал қилувчи финал учрашуви ўтказилиб, унда “Наполи” клуби “Фиорентина”га қарши майдонга тушди.
Таъкидлаш жоиз, ўйин белгиланган вақтдан 40 дақиқа кеч бошланди. Бунга стадион ташқарисида рўй берган оммавий тартибсизликлар сабаб бўлди.

Стадионга яқин жойда “Наполи”нинг тўрт нафар фанатига номаълум кимсалар томонидан ҳужум уюштирилган. Тўппончадан отилган ўқ бир тиффозининг кўкрак қафасига теккан ва зудлик билан госпиталга етказилган.

Стадионга йиғилган “Наполи” ишқибозлари бунга жавобан учрашувни ўтказмасликни талаб қилиб, майдонга петардаларни улоқтира бошлашди. Шу ернинг ўзида шошилинч йиғилиш ўтказилиб, унда ҳар икки клуб президентлари (Аурелио Де Лаурентис ва Андреа Делла Валле) иштирок этишди.

Шунингдек, Италия бош вазири Маттео Ренци, Италия Олимпия қўмитаси президенти Жованни Малаго ҳамда мамлакат футбол федерацияси раҳбари Жанкарло Абетелар ҳам ушбу шошилинч йиғилишда қатнашишди.

Шундан сўнг, “Наполи” сардори Марек Гамшик ўз жамоасининг ишқибозлари билан суҳбатлашиб, уларни тинчланишга ва оғирроқ бўлишга чақирди. Қирқ дақиқадан сўнг эса учрашув бошланди ва якунда “Наполи” флоренцияликларни 3:1 хисобида енгиб, ўз тарихида бешинчи бор Италия Кубогини қўлга киритди.

Шу пайтгача, неаполликлар мамлакат кубогига 1962, 1976, 1987 ҳамда 2012 йилларда эга чиқишганди.

Италия Кубоги. Финал

ФИОРЕНТИНА – НАПОЛИ - 1:3 (1:2, 0:1)

4 май, 00.45. “Стадио Олимпико”

Голлар: 0:1 – 11 Инсинье, 0:2 – 17 Инсинье, 1:2 – 28 Варгас, 1:3 – 90 Мертенс.

Фиорентина – Нето, Томович, Савич, Гонсало, Паскуаль (Фернандес, 56), Иличич, Аквилани (Матри, 83), Хоакин (Росси, 72), Борха Валеро, Варгас, Писарро.

Наполи – Рейна, Фернандес, Альбиоль, Энрике, Гулям, Гамшик (Мертенс, 64), Жоржиньо, Инлер, Кальехон, Инсинье (Бехрами, 81), Игуаин (Пандев, 71).

Огоҳлантиришлар: Борха Валеро (10), Альбиоль (36), Иличич (40), Томович (47), Инлер (50), Фернандес (65), Инсинье (78), Рейна (81).

Четлатиш: Инлер (79).


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика