"Наполи" Инсинье бўйича таклиф олмади
10 авг 2021 16:52
Новости
"Наполи" Инсинье бўйича таклиф олмади
Ҳужумкор ярим ҳимоячи Лоренцо Инсинье ушбу трансфер ойнасида "Наполи"дан кетмайди.
Неаполь клуби 30 ёшли вингернинг сотуви борасида таклиф олмади.
Лоренцонинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Янги шартнома борасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган. Вингернинг келаси мавсумни Неаполда ўтказиши ва шундан сўнг эркин агент мақомида клубни тарк этиш эҳтимоли мавжуд.
Инсинье "Наполи" академияси тарбияланувчисидир. У бош жамоада 2012 йилдан бери ўйнайди.
Лоренцо ўтган мавсум А Серия доирасидаги 35та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол ва 7та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Комментарии