"Наполи" дарвозабони де Санктис “Рома”га ўтиш жараёнини якунлаш учун Римга учиб келди
25 июл 2013 17:15
Новости
"Наполи" дарвозабони де Санктис “Рома”га ўтиш жараёнини якунлаш учун Римга учиб келди
Яқин бир неча соат ичида “Наполи”нинг 36 ёшли дарвозабони Морган де Санктис расмий равишда “Рома” футболчисига айланади.
Италия матбуоти хабарига кўра, бугун тушда футболчи Римнинг Фьюмичино аэропортига учиб келган. У ердан тўғри тиббий текширувдан ўтиш учун Рим шифохоналаридан бирига йўл олган. Стандарт жараёнлардан ўтгач, Санктис пойтахт жамоаси билан шахсий шартномага имзо чекади. Келишув шартлари ошкор этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, яқин вақтда “Наполи” таркибига “Ливерпуль” дарвозабони Пепе Рейна ўтиши керак.
Эслатиб ўтамиз, яқин вақтда “Наполи” таркибига “Ливерпуль” дарвозабони Пепе Рейна ўтиши керак.
Комментарии