RU

Последние новости

18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  0 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  5 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   14 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  3 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  3 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5

“Наполи” бош мураббийи А серияда танаффусларсиз ўйнамоқчи. Балки унга Англия варианти тўғри келар? Новости

“Наполи” бош мураббийи А серияда танаффусларсиз ўйнамоқчи. Балки унга Англия варианти тўғри келар?

Неаполнинг “Наполи” клуби бош мураббийи Маурицио Сарри “Верона” устидан қозонилган 2:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди. У юзага келаётган икки ҳафталик танаффусдан хавотирда эканини тушуниш қийин эмас.

“Негадир жамоам айнан А серия ўйинларигагина жиддий эътибор қаратмоқда. Бунинг сабабини ўзим ҳам тушунаётганим йўқ. Бунда гап бизнинг ротация устида бормаяпти, бу менталитет билан боғлиқ масала.

Бироқ бу хато, ахир биз шуни деб Италия Кубогидан чиқиб кетдик. Мен ўйинлар у ёқда турсин, ҳатто машғулотда ҳам жон-жаҳд билан ишланмаса, ўзимни қўярга жой топа олмайман. Мен мусобақадан қатъий назар, ҳар бир ўйинга максимал ёндошилишини истаган бўлардим”, — деб айтиб ўтган Сарри.

“Наполи” 28 йиллик танаффусдан кейин янги йилга А серия пешқадами сифатида етиб келди. Айни вақтда ҳам Неаполь клуби турнир жадвалида етакчилик қилиб турибди. Мана шундай пайтда 2 ҳафталик танаффуснинг бор экани Саррини хавотирга солган. Чунки дам олиш футболчиларга қандай таъсир қилишини олдиндан айтиб бўлмайди.

“Олдинда икки ҳафталик танаффус бор, бироқ мен жон дилим билан мавсумни давом эттирган бўлардим. Аслида эса футболчиларим бироз дам олишга ҳам ҳақли. Менимча, профессионал футболчи учун бир ҳафталик яхши ҳордиқ етарли бўлади”, — деди Маурицио Сарри.

АПЛда эса аксинча, Моуриньодан тортиб, Гвардиолага қадар тақвимдаги зичликдан, дам олиш кунларининг камлигидан нолийди. Балки Сарри келгуси фаолиятини Англия клубларидан бирида давом эттириши керакдир?

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика