RU

Последние новости

09:33«Пахтакор» футболчиси легионерга айланиши мумкин  0 08:58«Арсенал» етакчиси узоқ муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  2 08:22«Сўғдиёна» футболчиси «Қўқон-1912»га ўтишга яқин  1 07:49Роналду: «Винисиус «Олтин тўп»ни ютиши керак эди, унга нисбатан адолатсизлик қилишди»  13 03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  1 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  10 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  19 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  8 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  3 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  3 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  19

"Наполи" - "Барселона": Кейинги босқичга чиқишга ким ҳақли? Новости

"Наполи" - "Барселона": Кейинги босқичга чиқишга ким ҳақли?

Бугун Европа Лигаси 1/16 финал босқичи доирасида "Наполи" ва "Барселона" ўртасида жавоб учрашуви бўлиб ўтади.

Биринчи ўйин

Бир ҳафта аввал Испанияда бўлиб ўтган биринчи учрашув дуранг (1:1) натижа билан якунланган эди. Пётр Зелиньскийнинг голи туфайли "Наполи" ҳисобни очган, "Барселона" эса Ферран Торреснинг пенальтидан урган голи эвазига мағлубиятдан қутилиб қолганди. Умумий олиб қаралса, устунлик "блаугранас" томонида эди. Мезбонлар қатор имкониятларга эга бўлган, аммо улардан унумли фойдалана олмади. Ўша қулай имкониятларнинг аксарияти, ёдга олиб улгурганимиз, Торрес ижросида бўлди.


Муҳим жиҳатлари

"Наполи"

1. Спаллетти таркибнинг деярли ярмига ишонч билдира олмайди

Биринчи ўйиндан аввал "Наполи"нинг таркиб борасидаги ҳолати унчалик ҳам яхши эмасди, бироқ жавоб ўйинида вазият янада жиддийроқ. Ўтган 7 кун ичида "адзурри"нинг асосий таркиб ўйинчилари жароҳат туфайли сафдан чиққан. Андре-Франк Замбо-Ангисса "Камп-Ноу"да мушаклари жароҳатланди, А Серия доирасида "Кальяри"га сафардан аввал Лоренцо Инсиньенинг елкаси шикастланди, Сардинияда эса Жованни ди Лоренцонинг мияси чайқалди. Эътиборли жиҳати, ўнг қанот вакилини алиштирган Кевин Малкьюи ҳам жароҳат орттириб олди.

Бу гал ҳам Ирвинг Лосано, Маттео Политано, Станислав Лоботка ва Аксель Туанзебе учрашувни ўтказиб юборади. Жароҳатланганлар сони туфайли "Наполи" сифатли ротация ишларини амалга ошириши деярли имконсиз. Сўнгги дақиқалардаги Осимхеннинг голигина "Кальяри"га қарши баҳсда мағлубиятдан сақлаб қолди. Ўйинга яқинроқ ҳолат бироз яхшиланиши мумкин: Инсинье ва ди Лоренцо майдонга тушиши ҳам мумкин.


2. Сафардаги дуранг – "Наполи" фойдасигами?

Испанияда ўтган баҳснинг асосий қисмини "Наполи" ҳимояда ўтказди ва фақатгина вақти-вақти билан қарши ҳужумларга ўтишга уринди. Бу ҳолат ҳам италияликларнинг голидан кейин буткул ўзгарди ва меҳмонлар ортиқ рақиб посбонини безовта қилишмади. "Адзурри"ни кўпчилик бундай услубдаги учрашув учун танқид остига олди, аммо айнан шу тактик юриш курашдаги ғалаба калити бўлиши мумкин. Ҳар ҳолда статистик кўрсаткичлар ҳозирча "Наполи"нинг кичик устунлигига ишора қилаётгандек.

Италияликлар аввалги 8 марта биринчи баҳс сафарда дуранг билан якунланса, албатта кейинги босқичга чиқа олган. "Барселона" эса плей-офф босқичида биринчи учрашувни уйда ўтказиб, 11 марта дуранг ўйнаган ва фақат 5 бор "блаугранас" жавоб баҳсида йўлланмани ўзиники қила олган. Бундан ташқари, "Наполи" ўз майдонида испан жамоаларини 10 марта қабул қилган ва фақат бир марта имкониятни бой берган (3 ғалаба, 6 дуранг).


"Барселона"

1. "Барселона" еврокубокда биттадан кўпроқ гол ура оладими?

"Сафардаги гол" қоидасининг бекор қилиниши "блаугранас"нинг имкониятларини бироз бўлса-да оширади. Аммо "Наполи"дан ўтиш учун гол уриш зарур, имкони бўлса голлар уриш керак. Бироқ бу борада, айниқса еврокубокларда, каталонияликларда муаммолар мавжуд. Бир йилдан кўпроқ муддат давомида (2020 йил ноябридан буён) "Барса" сафар учрашувларида биттадан кўп гол ура олмаяпти. Ўтган даврда ЕЧЛ ва ЕЛда 10та ўйин ўтказиб, "кўк-анорранглилар" рақиблари дарвозасини бор йўғи 5 марта ишғол қилишди.

Роналд Куман бошчилигида ва айниқса, Лионель Месси кетгач, вазият чиндан ҳавас қилиб бўлмайдиган даражада эди. Бироқ биринчи баҳсда Хавининг "Барса"си "Наполи"ни ўз дарвозасига яқин ҳудудда қамалиб қолишини таъминлади ва кўплаб зарбалар амалга оширди — 21, мўлжалга улардан 5таси аниқ борди. "Наполи"нинг таркибини инобатга олган ҳолда жавоб ўйини ҳам ўхшаш сценарийда ўтиши мумкин. Лекин нима бўлганда ҳам "Барселона" ўз имкониятларидан унумлироқ фойдаланиши лозим.


2. Хави "Барселона" мураббийи сифатида жиддий имтиҳондан ўтмоқда

"Барса"нинг собиқ сардори жамоа бош мураббийи сифатида иш бошлаганига уч ойдан кўпроқ бўлди. Жамоанинг муаммолари шу қадар жиддий эдики, ҳозирча Хавидан дарҳол муваффақиятли натижалар талаб қилиш ноўрин. Бироқ ўйин "картинаси" ижобий ўзгаришлар борлигидан умид қилишга асос бермоқда. Клуб Ла Лигада кучли тўртликка қайтди ва ўзининг одатий ўйинини қайтармоқда — аслида, 42 ёшли мураббийни "Ал-Саад"дан шунинг учун ҳам қайтаришган. "Наполи" билан сафардаги ўйинда "Барса"дан фақат ғалаба кутишмоқда. Хавининг ҳозирча ишига ижобий баҳо бериш мумкин, лекин бугун тунда жиддий имтиҳон бўлиши турган гап.

"Барселона"нинг аниқ бир услуби бор эди, аммо сўнгги вақтларда майдонда уни кўрмаётган эдик. Бўлажак баҳс испан клуби тикланишнинг қайси босқичида эканлигини аниқлаш учун ажойиб имконият. Каталонияликлар биринчи баҳсда ўзларини яхши томондан кўрсата олишди, аммо энди курашнинг иккинчи қисми бор. Агар Хави шогирдлари ўз ўйинларини кўрсата олишса, неаполликларга осон бўлмаслиги аниқ.


Таркиблар ва тактика

Таркиб билан боғлиқ муаммолар туфайли Лучано Спаллетти "Кальяри"га қарши баҳсда учта марказий ҳимоячи схемасига мурожаат қилди. Муҳим савол — ўнг қанот футболчиси танлови. Жованни ди Лоренцода жиддий чайқалиш бўлмаган, бироқ асосий таркибдан ўрин олмаслиги эҳтимоли юқори. Бу вазиятда унинг позициясида Элиф Эльмас ўйнайди. Замбо-Ангиссанинг ўрнига Диего Демме, Зелиньский ўнг қанот вингери сифатида, Мертенс эса чапда, Инсиньенинг ўрнида ҳаракатланади. Мезбонларнинг схемаси тахминан 3-4-3 кўринишида бўлади.

"Барселона"нинг ҳимоя марказида эса Жерар Пике ва Рональд Араухо жуфтлиги ҳаракатланади. Испаниялик дисквалификация туфайли Ла Лига доирасидаги "Валенсия"га қарши баҳсни ўтказиб юборганди. Жароҳати сабабли Френки де Йонг ва Эрик Гарсия майдонга тушиши сўроқ остида турибди. Мемфис Депай эса бу гал ҳам ўйнамайди. Эҳтимол, оптимал таркиб энди усиз тузилар?! "Барса"нинг тахминий схемаси — 4-3-3.


"Наполи" - "Барселона"

Биринчи ўйиндан кейин "Барселона" ва айниқса, Ферран Торрес фойдалана олмаган голли вазиятларидан афсуслангани аниқ. Испанияликлар ғалабага лойиқ эди, бироқ дуранг ҳисоб билан Италияга келишди.

Ўйин олдидан ўтган чемпионат баҳсларидан келиб чиқиб, ҳозирда жамоалар турлича ҳолатдалигини таъкидлаш мумкин. "Барса" "Валенсия"ни ишончли тарзда мағлуб қилди (4:1), лекин жароҳатлардан азият чекаётган "Наполи" "Кальяри"га қарши учрашувда мағлубиятдан аранг қутилиб қолди ва дуранг (1:1) қайд этди. "Адзурри"нинг қатор ўйинчилари жамоасига ёрдам беролмайди, лекин баъзилари қайдномага киритилиши мумкин. Улар орасида етакчилар ҳам бор: Инсинье ва Ди Лоренцо. Улар биринчи дақиқаданоқ майдонга тушиш эҳтимоли бор ва бу "Наполи"нинг ишларини бироз енгиллаштириши мумкин.

"Барселона"нинг Европа мусобақаларидаги асосий муаммоси — голлар. Жамоа еврокубокнинг охирги 10 учрашувидаги самарадорлик билан мақтана олмайди. Биринчи баҳсда кўпроқ гол уришга яратилган вазиятлардан фойдаланиш панд берди. Италияда ғалаба қозониш учун имкониятларни қадрлаш лозим.

Нима бўлганда ҳам, жамоаларга бефарқ бўлмаган мухлисларни қизиқарли ва муросасиз кураш кутиб турибди. Ҳеч қайси жамоа плей-офф биринчи босқичидан турнирни тарк этишни истамайди ахир.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика