RU

Последние новости

“Наполи” 1986 йилги рекордини такрорлади. Ўшанда жамоада Марадона ўйнаган Новости

“Наполи” 1986 йилги рекордини такрорлади. Ўшанда жамоада Марадона ўйнаган

А Серия 11-турида “Наполи” сафарда “Рома”ни 1:0 ҳисобида таслим этишга эришди.

Лучано Спалетти шогирдлари барча мусобақаларда қаторасига 11 ўйиндан бери ғалаба қозониб келмоқда. Жамоа мазкур серия бўйича ўз рекордини такрорлади. Бундай натижа охирги марта 1986 йил Диего Марадона “Наполи”да ўйнаганида қайд этилганди. Ўшанда “Наполи” апрелдан сентябрга қадар 11 та учрашувда муваффақият қозонган.

Неаполликлар айни вақт А Серия турнир жадвалида 29 очко билан карвонбошилик қилмоқда.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика